* * *
Бу кеча ғамга ботиб, куйдим интизорликдан,
Бераҳм гулузор-ла рўй берган жудоликдан.
Аввалига дилдорим мени мафтун айлади,
Оқибатда сел бўлди ашким шашқаторликдан.
Умидсизлик домида эс-ҳушимни йўқотдим,
Бошдан то оёқ куйдим ишқида адоликдан.
Ўшал маҳвашни ўйлаб, мудом юрарман ғамгин,
Ғамгусорим йўқ менинг танҳо шу ғарибликдан
Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси