Сулаймон Абдулла (1965)

Сулаймон Абдулла (Süleyman Abdulla) 1965 йили Озарбайжоннинг Кедабек шаҳрида йилда туғилган. Университетда муҳандис-риёзатчиликка ўқиган. Шоир, публицист, носир. “Пресс акс-садо” ва “Мантиқ дунёси” газеталари бош муҳаррири. Унинг қатор китоблари Бакуда чоп этилган. Ўзбекистонда ҳам роман ва шеърий китоби таржима қилиниб, чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.

СОЯЛАР ЙИҒЛАМАС

Манинг бу ҳолимга бўлмагин ҳайрон,
Ман жонли сояман ерга таянган.
Мен каби йиғлайди, тоғларда жайрон,
Сен қайдан биласан, куйган ким, ёнган.

Одам суратида, одам тўнида,
Турганча товушсиз бош-тошиман ман.
Тош бўлиш истаги шакли фонида,
Тўкилиб қуриган кўз ёшиман ман.

Қабр сукутидир маним сукутим,
Дунёларнинг сабри сабримни чаймас.
Йўлдан ўтганларга кўрсатма мани,
Одам қабрларга қўлин узатмас.

Қабр одам учун на саҳар, оқшом,
Қабр дунёсининг дунёси бўлмас.
Мен ўлсам жасад-ла кимга қолмишам,
Боши тош сояни ҳеч ким қучолмас.

Нари кет, менинг ҳам қувралди жоним,
Бирдан кўкламайман кўз ёш ичида.
Ҳайқириб йиғлайман ўлмаган каби,
Расмлар йиғламас бош тош ичида.

БАХТ ЁЗИҒИ

Бирда кўрурсанки, айнийди ҳаво,
Ёзнинг ўртасида ғофил қор ёғар.
Ўзи кулимсираб, сўзи кулдирган,
Одамнинг қалбидан оҳу-зор ёғур.

Чиққани шотидан тушган парт тушар,
Юмшоқ креслоси осон шарт тушар,
Аввалги роҳатдан кейин дард тушар,
Гоҳ дунё бошига ғамли, дор ёғур.

Оламнинг ҳуш куни майда-майдадир?
Бутун нидоларнинг сўнгги “нашъа”дир…
Сабоҳда эски дард яна қўзийди,
Оқ-қора ёғочнинг тути ҳар ёғур.

Яна унутганим йўлда бир сан бор,
Ўнгу-сўлда туман, орқада сан бор…
Сўзнинг тушгани бор, кўзим тушган бор,
Маним кўзларимдан одамлар ёғур…

ТОНГГИ ШЕЪР

Яна сурма кўк юзини,
Қанча берса бера қолсин.
Уфқлари ол қуёшга,
Булутларни бера қолсин.

Нур кечада юлдуз санаб,
Ой ишқини обор ёра.
Чўққилари оппоқ қора,
Даралари селга қолсин.

Хуш тилак тут, юрак очган,
Зўр амалдан марддир қочган,
Сева-сева ишқин сочган,
Кумуш дарахт яшаб қолсин.

Тангри севар ҳаракатни,
Кейин берар зарофатни.
Берсин худо баракотни,
Ватан севган қола қолсин.

Ҳар ишда азалдир одам,
Кетар одам, келар одам.
Ер юзида тўла одам,
Келса келиб бунда қолсин.

ОҚ ТУТ, ҚОРА ТУТ

Ўзини ғоз тутиб силкилган тутдек,
Тупроқ одамларга қасд айлама кўп.
Қайта унутмасман, ўзи унутдек,
Мани ҳасратингла маст айлама кўп.

Деюр дона-дона кўзимга оқ тут,
Кўзимнинг қораси-оқи бу боғдир.
Шунча кўклик ичра битиб чатган тут,
Бир бутоқ қорадир, бир бутоқ оқдир.

Ҳазордан берида маҳлиё сойи,
Бўстони бош билиб айлар атир тош.
Қайдан қуйруғила қуйиб мулжални,
Тутун қўлдош билан етур олабош.

Одаммиш бир шўрлик, бари бир уста,
Ичганинг энг шўри сут кунидадир.
Олабош тикилар қўллари устда,
Бақирдим, тош отган ит кунидадир.

Отаман қанора тут чивиғини,
Ҳарифни тутмоққа ҳавасим қусур.
Шоҳида тут еган қарға ағанар,
Тутнинг аҳволига нафасим қисар.

Деюрман ҳой, бола келиб йиғ, обор,
Отган тошларини ҳавода боқ, тут,
Бир кун терса тушиб бошингни топа,
Душганда қошингга бошингни соғ тут.

Одамнинг асаби тутганда ёмон,
Бироз ҳаяжонин босиб силкила.
Тошдек бўғзигача тикилган ҳамон,
Жонини олгудей тутиб силкила.

Бошига тушганда ғамларнинг юки,
Тошларнинг бурчидир, бўйнига тушар.
Қайдан етишмоқни тусайди бари,
Шип-ширин бир ўғри қўйнига тушар.

Маҳкам тут силкила тути бор дея,
Оқ тушур ўзининг қораси бу кун.
Нақадар гўзалдир, бари бор дея,
Оғочла тупроқнинг ораси бу кун.

…Сўнгра чиқиб кетур тош отган одам,
Қоши орасига тегади тоши.
Сачраб кўтарилмиш шоҳдаги одам,
Оғочнинг устидан тушади тоши.

Тош отиб олтинга бош тутганим на,
Отилган не бўлса олдимга тушди.
Ҳайратдан дейманки, – унутганим на? –
Санга тут дегандим, – ёдимга тушди.

Йўқдир бу ҳавода яна ноз ери,
Қайта ўйнамайман, ўйна, унутдик.
Қолмади ҳеч ненинг эътироз ери,
Ўзини салгина силкила тутдек…

* * *

Оқ кўйлакли, умид ондир дегандик,
Тугмаладик йиғиб олиб бўғизга.
Галстук рангининг миллийлиги йўқ,
Илгакладик маҳкам қилиб бўғизга.

Лоти-поти ҳаққимизни мўрт егай,
Ит талайди боримизни қурт егай,
Чўлимизни элдан кетган юрт егай,
Ичимиздан оғрик келур бўғизга.

Сирдан тушар шодмон одам жамол-зод,
Керак эса нодонларга камол-зод,
Ҳар кун бир оз руҳдан тушур амал-зод,
Озодликдан йиқиламиз бўғозга.

Иймон абад, иймон шиор ол эмас,
Кўзларингни ерга қада сол, эмас,
Навкар-навкар ой бошида лол эмас,
Одим-одим чиқаяпмиз бўғизга.

* * *

Бир тараф булутмиш, бир тараф қуёш,
Бир майса яшиллик пойимиздадир.
Бир ховуч умиднинг тушган туронга,
Кечалар шам эмиш ойимиз бизнинг.

Гоҳ тоза, гоҳ балчиқ-умр йўлимиз,
Нега бўш тушарди кўк дулдулимиз.
Қайдан бу гулларнинг тутган қўлимиз,
Қон рангин оларди чойимиз бизнинг.

Жимлик сиғинганда нашъа тушарди,
Баъзан сукутимиз сасга тушарди,
Балоли кунимиз қошга тушарди,
Яқин йўлатмасди сасимиз бизнинг,
Ортиқча азалдан шойимиз бизнинг.

Жонимиз ҳаводир ҳаво етмайди,
Ипимиз ҳозирча бўйга етмайди,
Бор эди дўстимиз тўйга етмади,
Душманга тўй эди, айрилиғимиз.

Вақтида чалинмас юзимиз билан
Кўпига кўп эди озимиз билан,
Қишдан зўрға чиқдик ёзимиз билан,
Чиқди жондай энди айрилиғимиз.

Тутди бўйи-боши, яъни жаҳаннам,
Агар жаннат булса, қани жаҳаннам?!
Топширдик савдони жони жаҳаннам,
Асли иблис эмиш аслимиз бизнинг.

* * *

Яна хасталикка бердим жонимни,
Чекаман дунёда не озор бўлса.
Маним бу дунёда на бек-бозорим,
Ҳисоби бир дунё бек-бозор бўлса.

Яшадим бир умр баландда тоғда,
Соғ жонни чиритдим, балоли чоғда.
У бахтга ёзилган қорада-оқда,
Бирда оқ ёзарми бахт ёзар бўлса.

Эркин чўлга чиққан дўнар кеч ерга,
Ёнимда бир ер ҳам борса зич ерга,
Қадани оздириб қочсам ҳеч ерга,
Келиб манга чиқар ғам, озор бўлса.

Яна мисол дегил, сўзин ҳавоси,
Яхшиям, фироқдир ишин фаноси.
Кўз ёши тўкмакнинг надир маъноси,
Ким-кимни тинглаюр, дард-ҳазор бўлса…

* * *

Яна сан ҳам ўзга айлан,
Ман ўзимга қайтайин.
Жоним чиқар, туман, туман,
Жон кўзимга қайтайин.

Ошиқ йўлда кўзингни юм,
Кўкда юлдуз, саҳрода қум.
Боғда чечак, заминдир жим,
Дим сўзима қайтайин.

Бу не эди, бу не тадбир,
На иккидин, сус на да бир.
Сандан кечиб ғамли сабр,
Тўзимимга қайтаман.

* * *

Йўлга чиқма, йўлдан чиқма,
Йўлдан чиққан ер дейилган.
Ой соғ эмиш соғин уқма,
Сўлга чиққан ер дейилган.

Ери жилва ҳа шод, ери,
Ери дегил, ё сот ерни.
Бормиш ёрнинг касод ери,
Бол тўкилган ер дейилган.

Соғинсанг гар, бу чоққа чиқ,
Кунча турмас, бу чоққа чиқ…
Сиғсанг, яйраб кучоққа сиғ,
Қўлни ташлаб бер дейилган.

Дол-дол бўлди далли долинг,
Мен кетаман, эсон қолинг.
Мазлумлардир оёқяланг,
Қўлни ташлаб бер дейилган.

* * *

Билмайман, кўпмиди мендан умидинг,
Бари ознинг ози бўлса на борки…
Олишди оғзингда очиб-юмганда,
Жилмайиб, сўзласанг нега ярарки…

Жоним яшамоқ йўқ, тўзим ўрганди,
Бир кўнгли қаттиқдан, дили қабодан.
Ўзим жаҳаннамга, кўзим ўрганди,
Бизга дарддир меърос ота-бободан.

Чўлимиз ёндирур, ичимиз ёнур,
Ким-кимга ўт берур, қўй ўзи билсин.
Бири инонтирур, бири инонур,
Ёлғонга ўрганган, тўғрини билсин.

Сотилган, ер ҳам йўқ кечиб кетмоққа,
Кўрсатиб шоирнинг, сўзин низосин.
Имкон ҳам қолмаган, қулай этмоққа,
Кучлидир Оллоҳнинг муҳофазаси.

* * *

Сўзинг ёқасидан ҳеч ким тутолмас,
Қўлинг ёзишидан ҳеч ким қочолмас,
Сўзингни тошини тошдек отолмас,
Сўнг умидинг сен иккига бўлмайсан,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўрмайсан!

Бахтингга ёр бўлиб алишганларни,
Оллоҳнинг ишига қоришганларни,
Одам ва Ҳавога ёришганларни,
Очкўз майдонида яна кулмайсан,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўрмайсан!

Тутиб бўлмас бу дунёнинг нафсини,
Ҳаром, ҳалол йўлларининг қабзини,
Бир кун келар тоширади сабрини,
Сабрни ҳам бўйнингга миндирмайсан,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўрмайсан.

Узоқда қолдириб талон қалбини,
Қаламда совутдинг ёнган қалбини,
Асрамоқ қийиндир боланг қалбини,
Ерингда кўклаган дали кўрмисан,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўрмайсан.

Ярадор ватандан умидларинг кўп,
Бу боқий дунёдан оларларинг кўп,
Қалбингга, кўнглингга демоқларинг кўп,
Балки мўъжизасан, балки пирмисан,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўрмайсан!

Ярадор ватанга боши тушгансан,
Қорабоғ шикастаси, ками кўстисан,
Азалдан миллатнинг кўзи устисан,
Қора куни оқ кунларга бормисан,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўргансан!

Миллатнинг тилида отинг яшайди,
Дардларинг дардига яқин яшайди,
Қалбларни ёндирган отинг яшайди,
Она нафасида – Қуръон истасанг,
Бу дунёнинг ҳар юзини кўрмайсан!

Дилбар Ҳайдарова таржимаси