Шарафиддин Илкин (1965)

Шарафиддин Илкин (Şərafəddin İlkin) – Гасанов Шарафиддин Судайф ўғли 1965 йили Озарбайжоннинг Масалли районида туғилган. Университетни тамомлагандан кейин, “Вақт”, “Ҳаёт”, “Экология”, “Озарбайжон муаллими” каби газета-журналларда ишлади.
Унинг қатор шеърий китоблари чоп этилгпн. Юзлаб шеърлари қўшиқ қилиб куйланади. 2020 йил Президент мукофоти совриндори бўлган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги, Озарбайжон Журналистлар бирлиги аъзоси.

МАНИНГ ЮРАГИМДАН ЖОЙ АХТАРГАН ҚИЗ

Ўткинчи бир ҳисми, муҳаббатмиди,
Нелигин билмадим қабоҳатмиди,
Дунёнинг бошини ер қаҳатмиди,
Менинг юрагимдан жой ахтарган қиз.

Ҳайҳот, унутмассан, дам истаюрсан,
Нега кузларингга нам истаюрсан,
Сан севин, дейману, ғам истаюрсан,
Манинг юрагимдан жой излаган қиз.

Севган юрагингла, оташда пирсан,
Ёлғизлик истама, дунёни кўр сан,
Минг пушмон бўларсан, қалбимга кирсанг,
Манинг юрагимдан жой ахтарган қиз.

Сўлибди гулшаним, боқ ерим йўқдир,
Самога айланиб таг-ерим йўқдир,
Валлоҳ юрагимнинг соғ ери йўқдир,
Манинг юрагимдан жой ахтарган қиз.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси