Парвона Назир қизи Маммадли (Pərvanə Nəzir qızı Məmmədli) 1966 йилда Ғарбий Озарбайжонда туғилган. Шоира, драматург. “Ошиқ пари инжалари” уюшмаси аъзоси. Шеърлари вақтли матбуотда босилиб туради. Қатор шеъриш китоблари бор. Бакуда яшаб ижод қилади.
* * *
Унутмангиз эллар мани,
Юртнинг шоир қизи манам.
Оҳунинг дарди-ситами,
Ёзилмаган ёзи манам.
Нози тушган бахт ёзганим,
Ғамла қайнайди қозоним,
Пуч бўлсин бахтим позмоним,
Дардларнинг ўзи манам.
Таъбим мени чекди ўза,
Вурғун ўлдим соза, сўза,
Юрт ҳасрати солди дўза,
Элнинг кўрар кўзи манам.
Парвонаман, сўзон дилим,
Кел, эй булбул, кетма улам,
Кетсам, қайтиб бирдай келам,
Синиқ қалбнинг сўзи манам.
* * *
Менинг каби дард аҳлидан,
Не топарсан, томай булбул?
Зулмкорсан ўз ишқингга,
Бироз айлан демай булбул.
Тушмасин ишқинг бўйнингга,
Боқмайсан-а ўнг-сўлингга,
Хазон бермиш гул қўлингга,
Берма белга дам, эй, булбул.
Мен кетарман, кўздан кетай,
Қуриқ бир саҳрода битай,
Ҳасрат айтди менга ситам,
Вақтим бўлди кам, эй, булбул.
Парвонаман, оғир дошим,
Кўп балолар кўрди бошим.
Оқди сийнамга кўз ёшим,
Тўлиб тошди жом, эй булбул.
Дилбар Ҳайдарова таржимаси