Нозим Аҳмадли (Nazim Əhmədli) Озарбойжоннинг Лочин районида 1953 йили туғилган. 1970 йилларда озар адабиётига гуриллаб кирган шоирлардан. “Бир умр севги”, “Руҳим ҳам санинг бўлажак”, “Мен бир гуноҳкор бир элчиман” сингари шеърий, “Афв айла мани” номли ғазаллар, “Менинг генералим” қиссаси, “Қиз табассуми” ҳикоялар каби қатор китоблари чоп этилган.
У шоир, носир, публицистдир. Асарлари чечен, инглиз, япон, олмон, рус, турк тилларига таржима қилинган. Ўзи ҳам хориж тилларидан озарбайжончага таржима қилади.
Озарбайжон Ёзувчилар бирлигининг Бадиий адабиёт бўлими раҳбари.
САЛОМ АЙТИНГ
Бу ёзнинг чечак юзига,
гул юзига салом бўлсин;
дунёнинг ўнг юзин кўрдик,
сўл юзига салом бўлсин;
кимдир ранжиб кетармиш,
юрагида дард учармиш;
бу дунёнинг ёниб сўнган,
гул юзига салом бўлсин;
у ёнига, боришига,
дунё сиғмас доришига;
ўлик каби туришига,
ўлишига салом бўлсин;
кўк юзи боқар юзимга,
булутлар ёғар юзимга;
дунёнинг чағир юзига,
йўл юзига салом бўлсин;
ким айтса, ёлғон дейди,
ўлган ўлиб, қолган дейди;
ақллиги салом дейди,
даллисига салом бўлсин;
гул бўлдим ватан юзига
кўйлагим кетган юзига,
тупроғин офтоб юзига,
бол юзига салом бўлсин;
қозиларнинг асосига,
шаҳидларнинг қиссасига;
Муҳаммадига, Мусосига,
Алисига салом бўлсин;
тушимни ёзаман, юзимга,
гуноҳим ёзинг, ўзимга
дунёнинг қизил юзига,
лол юзига салом бўлсин;
эҳ, бунча кўп бахтсиз қолган,
тахтдан тушиб тахтсиз қолган;
бу дунёнинг бахтсиз қолган,
гул юзига салом бўлсин.
ЖОНИМДА ҲАЛИ ЁЗ ЭДИ
Кеча ёридан кечиб,
чўлда ҳали аёздир;
қиз кўпдан кутар
тоғлар ҳали баёздир;
тепалар кўндалангдир,
чўққилар гавдаланди,
булутлар кундаланди,
орасида Ой оздир;
ер кўчди, лолам кетди,
жонида алам кетди;
қўлида қалам кетди,
фалак не ёзди, ёзди;
дунё нега туғилур,
гўзалликлар ёғилур;
пучнинг умри кўп бўлур,
яхшилар ёмон оздур;
сувлар лол оқур, оқур;
юзидан ҳасрат боқур;
сочларимга қор ёғур,
жонимда ҳали ёздир.
БИЗ КЎК ЮЗИДАН
Биз кўк юзидан келурмиз,
У булути сероб ерга,
Ё бироз қурисин;
бир бардага тўлдир, ичим
қир сувларин эн туришин;
қайдан келди, оқ отлилар,
ҳар тарафга ўқ отдилар;
ёғийларин йўқ этдилар,
ёғийлардан дард дарисин,
йўллар узоқ, манзил яқин,
ҳасрат келар оқин-оқин;
қўлларимга қанот тақинг,
отганим дарднинг барисин;
ёздан дарак, ёйдан дарак,
у тўйдан, бу тўйдан дарак;
кузга ҳам гул тутиш керак;
гулларнинг энг сарасини;
ўтинг кўзингдан кўрингай,
ишқинг ўзингда кўрингай;
биз кўк юзидан келурмиз,
самолар бизни асрасин.
БИР ОЗ
Бир оз қалбидан таниш,
Сасинг оҳиста келур;
сочимга тушган қорнинг,
сўроғи қишдан келур;
дунёнинг тўрт ёни сув,
ер юзининг қони сув;
севгиларнинг ҳаммаси,
бир илк боқишдан келур;
бу ҳам умринг яраси,
қўзғар дарднинг барисин;
тизларимнинг оғриғи,
баъзан нохушдан келур;
кимдир дарднинг опаси,
кўзларингда ноласи;
Санинг оғриқ, очишинг,
кўздаги ёшдан келур;
ўт сўниб шамдон келур,
кеча келур, шом келур;
руҳим оқшомдан келур,
Тўниб овоздан келур.
ОЛЛОҲНИНГ БИР ОТИ БОР
Кўкда қора булутнинг,
Ёноқлари сувланди;
ёғий кирди бу юртга,
ҳар ерини талади;
япроқ ёзмади бу ёз,
қушлар учмади бу ёз;
фалак сочмади бир оз,
қўйнингдаги илондир;
кўчим қайга ташилди,
кўк юзи бир қусунди;
далли руҳим қисинди,
бир гуноҳга беландим;
отлилар, қон отлилар,
руҳимни қонатдилар;
бизни қайга отдилат,
дунё дори баланддир;
энди кимнинг юрти бор,
дунёни терс қурдилар;
Аллоҳнинг бир оти бор,
қолганлари ёлғондир.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси