Илҳом Қазахли (1973)

Илҳом Қазахли (İlham Qazaxlı) 1973 йил 13 майда Озарбойжоннинг Қазах районида туғилган. Шоир. “Қалбимнинг дуоси”, “Севгисиз яшамоқ бир афсонадир” каби китоблар муаллифи. Бокуда яшаб ижод қилади. “Қизил қалам” мукофоти совриндори. Ироқ-туркман ёзувчилар бирлиги аъзоси.

БОКУНИНГ ОҚШОМЛАРИ

Фусункордир, гўзалдир,
Юлдузларнинг шомлари.
Куй-у, шеър, ғазаллари,
Бокунинг оқшомлари.

Кўзга ёқар нурларга,
Менгзанур шаҳар, зарга,
Майли, чиққин Ҳазарга,
Бокунинг оқшомлари. Ўў

Хиёбонлар гул, алвон,
Кўрганни этур, ҳайрон,
Мўъжилидир ҳар он,
Бокунинг оқшомлари.

Куйлайди соҳил, денгиз,
Кўчалар тоза, таъмиз,
Ёддошларга қўяр из,
Бокунинг оқшомлари.

Қозоқли кўнгил олур,
Хотиралар жонланур,
Ол саҳарга бойланур,
Бокунинг оқшомлари.

УЙҒОТ

Идрок сукунатда, амаллар лолдир,
Бу на тушкунлидир, на мискин ҳолдир?!
Етар.., оёққа қалқ, руҳингни қолдир,
Уйғот ёддошингни, сан жасур турксан!!!
Ўзингга келганда сан кўп буюксан!

Қудратинг кўрганлар билур заҳмингни,
Ҳийлагар душманлар дейир фаҳмингни,
Тарихда кўп кўриб бўшар раҳмини,
Душманга кўз тағи днёга кўрксан,
Ўзингга айлансан сан кўп буюксан!..

Сенсан тарих ёзган, хонадон қурган,
Хоинга, номардга қонлар ичирган,
Хийласин – ваҳдатдан яралган ТУРОН,
Ўзбексан, қозоқсан, уйғурсан, турксан,
Ўзингга дўнганда энг кўп буюксан!

Ёзилиб олдингга майдон, унга тушсанг,
Зарбангдан душманлар бўлар, ер ила яксон,
Рақиблар кўрурлар наҳангсан, наҳанг,
Олчоқнинг, номарднинг кўзини ўй сан,
Ўзингга дўнганда сан кўп буюксан. !

Қуёшдир машъаланг, оташдир зарбинг,
Ҳунар чўққисидир, энг баланд чўққинг,
Ўзингни турк ата, ўзингни унут,
Агар бир бўлмасанг, ёлғизсан, тоқсан,
Ўзингга дўнганда, сан кўп буюксан!

Дилбар Ҳайдарова таржимаси