Илғор Туркўғли (1962)

Илғор Туркўғли (İlqar Türkoğlu) 1962 йилда Озарбойжоннинг Гадабей районида туғилган. Олий маълумотли, ҳуқуқшунос ва шоир, публицист, таржимон. Таржима асарлари, мақола ва шеърий асарлари Озарбайжон ва хорижий мамлакатларда чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар, Туркия ёзарлар, Ироқ туркманлари ёзувчилар бирлиги аъзоларидир. Туркия (Чукурова, Адана) адабиётчилар фестивалларининг фахрий раҳбари.

ИСТАЮР

Исминг тушмас лабларимдан,
Кўнглим яна ноз истаюр.
Хазон атри кафтларимда,
Қизимоққа ёз истаюр.

Мактубларим даста-даста,
Соғаярми-кўнглим хаста?
Бир шаҳло кўз санам уста,
Қарамоққа кўз истаюр.

Булут тутиб гоҳ юзини,
Очиб ташлар ой юзини.
Оқшом-саҳар гул юзини
Кўрмоқ учун кўз истаюр.

Умр тўнин бичдим ярим,
Шаробни ҳам ичдим ярим,
“Эллик” ёшни кечдим ярим,
Висол умри юз истаюр.

Пир ишқимни пирда сақла,
Бу савдомни сирда сақла,
Йўлдан яна бирда сақла,
Илғор ҳали дўст истаюр.

ДЎСТЛАРИМ

Азалдан истагим ечими билан,
Қонимда қайнаган, яна дўстларим.
Умримнинг давоми, бичими билан,
Тоза бир руҳ берар санга дўстларим.

Кўнгилсиз навоси ўтмас дунёнинг,
Олими-фозили йитмас дунёнинг,
Ишқи-муҳаббати битмас дунёнинг,
Ярим давлатимдир, санга дўстларим.

Яхшига яхши де, сира кўз юмма,
Номарддан, нокасдан паноҳ сўрама,
Миннат қўя билмас ҳеч ким бўйнима,
Кўпдан синдим, якка хона дўстларим.

Орзу ҳам, истак ҳам, тилакдан ўтар,
Бахилнинг нияти, алакдан ўтар.
Синамоқ истасанг, элакдан ўтар,
Эгилмас шуҳратим сизга, дўстларим.

Турк ўғли йўлида тузоқ истамас,
Қалбида ёз бўлцр, аёз истамас,
Кўзининг устидан узоқ истамас,
Бир кўнгил уйимга келинг, дўстларим.

ЧАНОҚҚАЛЪАМ

Тизилибди, сафи балли турналар,
Бешдир, ўндир, балки эллик турналар.
Самоларда учган телли турналар,
Ватан дея, бир бош эгинг бизларга,
Чаноққалъам, салом бўлсин Сизларга.

Оёқдадир, яна Турон еллари,
Ҳар тошида қарор туроп теллари,
Отатуркнинг яшар зафар йиллари,
Вурғун бўлдим, неча сонли изларга,
Чаноққалъам, салом бўлсин Сизларга!

Турк буюкдир, у ҳеч қисилмас дединг,
Ватан бирдир, Она сочилмас дединг,
Душманига қайта эгилмас дединг,
Ёлғиз жонла ёлғиз қолган юзларга,
Чаноққалъам, салом бўлсин Сизларга!

Турналарим қатор-қатор учарсиз,
Ёғийларга гуноҳ орсиз, сиз орсиз,
Ҳар доғини, ҳар гулини қучарсиз,
Лола-наргиз қўл узатар тизларга,
Чаноққалъам, салом бўлсин Сизларга!

Самоларда мағрур учган турналар,
Кўзларимдан ўтар қачон турналар,
Яна у диёрга кўчган турналар,
Севинч келтир, йўлда қолган кўзларга,
Чаноққалъам, салом бўлсин Сизларга!

Турк ўғлиман, тарихингда бор отим,
Тўйгунчадир орзум, камим, муродим.
Хабар олиб дўстларимга қарадим,
Қучоқ очиб, севинурман изларга,
Чаноққалъам, салом бўлсин Сизларга!

ТУШДИМ

Ишкин хижрон оловина,
Карам қилмай манда тушдим.
Бу боғларни кеза—кеза,
Бир гўзалга банди тушдим.

Муҳаббатин кўз—азали,
Соф ишқимнинг дўст азали,
Кўрмак учун бир гўзални,
Дара—тепа, канда тушдим.

Кўнглим учиб, хей, узоққа,
Яна қўнар, хув бутоққа.
Кўплаб ёздим, ўнг-сўл ёққа,
Бир савдога танда тушдим.

Олисларда ёдга солиб,
Юрагимни ўтга солиб,
Ўтдан олиб сувга солиб,
Англамадим, танда тушдим.

Сўз кор этмас бу золима,
Дейман, тушун ён ҳолима,
Етолмадим висолина,
Хижрон келди.

БУ ҲАМ БИР САВДО

Бу ҳам бир савдодир, гуноҳи бўлмас,
Бу ишқнинг ўтига тушиб ёнаман.
Отганим ўйинни паноҳи бўлмас,
Ман толе заридан битган ўйинман.

Бир ўчоқ қаларсан йўлим устига,
Соғимдан кечарсан сўлим устига,
Бу кеча ётарсан қўлим устида,
Сочлари юзимга тушса уйғонай.

* * *

Гоҳ еламан, гоҳда безиб савақда,
Қандай севдинг бу туришда сан мани?
Шуҳрат учун чалишарлар оёқдан,
Бир одилга ишонмадим саҳнани.

Ҳар ҳавога дайишмадим тўнини,
Дудоғингдан шароб оқиб, жом тошар.
Унутаман аввалини сунгини,
Бизнинг севги кўп пардали томоша.

Уйғотгандим сочларингда оқшомни,
Вақт… билмирам кўрсатарди нечани.
Сигарамдир қоронгулик оқ шами,
Маст ўлмишам ича-ича кечани.

Ўни шишиб биздан ўн беши десин,
Истаганда сўз ўқини отибдир.
У ерда “йўлдоши”, гоҳ “эши” десин,
Кими телефондир, кимиадаптор.

Кўринган тўнкалар кетмасин хатар,
Қоронғи кўчада йўлимни тўсдир.
Қуёш нурларини сочганга қадар,
Руҳимни машъалдек элингда кездир.

* * *

Яна қочиб тоти-тами ошимнинг,
Яна кулмас у савдойи боқишлар.
Ачолмайди жон тумани бошимнинг,
Қисинганда кўзларимда ёғишлар.

Йўлдан оздиради, турфа шакилар,
Мен келганда қадаҳларни даст айла.
Кафеларда сақлан тўкир соқилар,
Дудоғингнинг шаробида маст айла.

Орада бир шипиллатиб кўрдилар,
Қисган мани фейсбукка, ютубда.
Қўй ўлдирсин шартта-шуртта юрдилар,
Кўзи-қошим дилингдаги хитобга.

Оёғингга тўкилади гулларим,
Севинчларни кўзларингдан ичирдим.
Сочларинг силар манинг қўлларим,
Деворларни юрагимдан кечирдим.

Қайдан билай юрагимга сан овда.
Сева-сева юлдузларни эладим,
Ўтган дейди, бу тан дейди бу савдо,
Узоқлардан ўтиб яқин айладим.

* * *

Тилингдан тушмаган “жон”да кезаман,
Куй “Ай жоним маним” хитобга тушсин.
Савдомни безаган шонда кезаман,
Ишқимиз шу “Қизил китоб”га тушсин.

Эрта куришганда ёрдан кечирим,
Гуноҳи бўйнимда башимга бало.
Қулоғимни тутиб кардан кечирим,
Бу толе уйнида насиям бало.

Сан қирмизи лола, йўлим устида,
Орқамда кўзларинг ёшга тўлмасин.
Сочларинг ейилсин қўлим устида,
Карлвсиз қолмасин, ўзи қолмасин.

Кўнглимни овламоқ кимнинг баҳсинда,
Саҳна учун каби ҳали давода.
Икки шеърни ездим санинг сасингда,
Ярим октавада, бир октавада.

Бу ҳам бир савдодир, ҳоли сўралмас,
Руҳда яшайвердик, руҳдан кечирдик.
Бу кетган йўлларда умр зерикмас,
Одамдан кечирдик, Нуҳдан кечирдик.

Тилингдан тушмаган “жон”да кезаман,
Куй “Ай жоним маним” хитоба тушсин.
Савдомни безаган шонда кезаман,
Ишқимиз “Кирмизи китоб”а тушсин.

* * *

Бу ҳам бир савдодир, узун сабоҳда,
Санинг жодуларинг ичимдан кечар.
Руҳимни руҳингдан айирма яна,
Икки ёлғизлар ҳам бир жомдан кечар.

Туйдим ниятини қора қошларинг,
Қўй овутсин мани ҳаёт баҳсларинг.
Йўлларга йўл олган оёқ сасларинг,
Сийнамда солганинг кўчамдан кечар.

Қара холнинг ҳар “вергул”ин, ҳар “ва”нинг,
Ҳайрон бўлма безаб турур ҳавони.
Билардим ки, азалий шу гувоҳни,
Йўқла бир бор, мингда сочимдан кечир.

Жаҳлим чиқиб терс кийганда тўнимни,
Нетонг дегил бу савдонинг сўнгими.
Талашмайман либосимни, тўнимни,
Истаюрсан кесиб, бичишдан кечир.

Танитдим ичимни, бир оз сўлимни,
Бу ҳам азобларнинг янги бўлими.
Балки бу савдойим ҳаёт ўлими,
Балки бу айрилиқ кўчамдан кечар?!

Дилбар Ҳайдарова таржимаси