Артур Горжес (Sir Arthur Gorges; 1569 – 10 октябрь 1625, Челси, Лондон) – шоир, денгиз капитани, таржимон. Оксфорд университетини тамомлаган.
УНИНГ ЮЗИ
Унинг юзи Унинг тили Унинг фаҳми
нақадар оқ, бунча ширин ўткир бирам
аввал эгди сўнг судради қолди заҳми
қароғимда қулоғимда юракда ҳам
Менинг кўзим Қулоғим-а Ҳам гул дилим
ёқтирмоққа ўрганмоққа суймоқ учун
Унинг юзи унинг ақли унинг тили
Бошқармоққа ўзгартмоққа ёймоқ учун
Унинг фаҳми Унинг тили Унинг юзи
моҳирона кўп жарангдор нурли бирам
кўр қилади сеҳрлагай боғлар ўзи
қароғиму қулоғим ҳам юраккинам
Қароғим-а Эшитгувчим Ваҳ кўнглима
ҳаёт билан умид билан маҳорат-ла
унинг юзи унинг тили ақли нима
тўйдиради байрам қилар саховат-ла
О юз О тил О фаҳм
қовоқ уйган тўсиқ билан ясанган ҳам
ёвузлик йўқ жаҳл тушмиш йўқдир заҳм
қароғим-а қулоғим ва юраккинам
Бу кўзлар-эй Бу қулоқлар ва Бу юрак
Қасам ичар ён бергайдир дилни ёққай
унинг юзи унинг тилу фаҳми бешак
хизмат учун ишонч учун ва қўрқмоққа
Аъзам Обидов таржимаси