Гулноз Кутуева (1974)

Гулноз Миратовна Кутуева (1974 йил 25 декабрда Бошқирдистоннинг Абзелилов туманида туғилган) — бошқирд шоираси, филолог, журналист. Филология фанлари номзоди. 2013 йилдан — «Бошқирдистон қизи» («Башкортостан кызы») журнали бош муҳаррири. Бошқирдистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси. 2006 йили адабиёт ва санъат соҳасида Шайхзода давоми…

Шайхзода Бабич (1895-1919)

Шайхзода Бабич (Шәехзадә Мөхәммәтзәкир улы Бабич) Уфа вилоятидаги Бўри туманида мулла оиласида туғилган. Ўн беш ёшигача отасининг мадрасасида, сўнг Уфадаги Олия мад­расасида таҳсил олади. Шеърлар ёзади, фольклор асарларини тўплайди. 1917 йилда Оренбургдаги “Қармоқ” газетасида иш бошлайди. Сўнгра миллий озодлик ҳаракатига давоми…

Мустай Карим (1919-2005)

Мустай Карим (тахаллуси; асл исм-шарифи Каримов Мустафо Сафиг) (1919.20.10, Бошқирдистон, Чишмин тумани Кляшево қишлоғи – 2005.25.9, Уфа) — бошқирд ёзувчиси. Бошқирдистон халқ шоири (1963). Бошқирдистон педагогика институтининг адабиёт факултетини тугатган (1941). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. «Баҳор садолари» (1940), «Менинг тулпорим» (1943), давоми…

Мажид Ғафурий (1880-1934)

Мажид Ғофурий (тахаллуси; асли исми Ғабдулмажид Нурғониевич, 1880—1934) — бошқирд-татар шоири. Бошқирдистон халқ шоири (1923). Бошқирд адабиётининг асосчиси. Ижоди 1902 йилдан бошланган («Эшон муридларига» шеъри). «Ёш умрим» (1906), «Миллат муҳаббати» (1907) шеърий тўпламларини ёзган. «Фақирликда кечган ҳаёт» (ҳикоя, 1903), «Сибирь давоми…


Мақолалар мундарижаси