Муродбой Низанов. Одам қандай қарийди? (ҳажвия)

Сизнингча, одам қандай қарийди? Ёши улғаяди, тани тўзийди, шундайми? Йўқ, тополмадингиз? Билсангиз, одамни одам қаритади! – Сейтекни яқин орада кўрдингми? – сўради Мустафо бир маъракада учрашиб қолганимизда мендан. – Йўқ. – Бечора жуда қариб, чўкиб қолибди. – Қанақасига? Учовимиз институтда давоми…

Муродбой Низанов. «Жингичка»нинг божмони (ҳажвия)

Қаёқдан томир уриб келганини билмайман, уйимизнинг кунботар бурчида бир туп тўранғил новдаси пайдо бўлди. Япроқлари ям-яшил, теракдек расо. Хотинимга кўрсатдим: – Қара, тўранғил! Нари борса, уч йилда соя беради. Тагига сўри қўйиб, маза қилиб дам оламиз. – Ширинжа-пиринжа тушмайдими? – давоми…

Муродбой Низанов. Садағанг кетай, Европа! (ҳажвия)

Мен сизга айтсам, ҳаммамиз “Европа” деган касалликка чалинганмиз! Мабодо Европада чиқарилган пайпоқ сотиб олсак, уни оёғимизга кийишга ҳам кўзимиз қиймайди. Ноёб хазинани қўлга киритгандай хурсандчиликдан теримизга сиғмай, бир-икки танишимизга мақтаниб оламиз: – Қара, Европада ишлаб чиқарилган. – Қойил! Қаердан олдинг? давоми…

Муродбой Низанов. Юлдузлар башорати (ҳажвия)

Тўғрисини айтсам, ҳафталик газеталарда чоп этиладиган “Юлдузлар башорати”ни ўқишни хуш кўраман. Фолбинга ишонгандай ишонаман-да бу башоратларга. Чунки кўпинча само ёритқичларининг кароматлари тўппа-тўғри чиқади. Унча-мунча чамалашмаса, ўзим тўғрилаб юборавераман. Кечаги якшанба куни газет дўконининг олдидан тўхтамай ўтиб кетмоқчи эдим, лекин ойнага давоми…

Муродбой Низанов. Ақчагул (қисса)

– Ақчагул, сен шу ерда тушардинг, шекилли? – деди маршрут такси ҳайдовчиси машинасини уч қаватли улкан бино рўпарасида тўхтатиб. – Шундай қилинг, опа, манави кастрюлингиз биқинимни пишириб юборди-ку, – деди ўриндиққа қиялаганча зўрға сиғиб ўтирган ёшгина йигит муртидан кулиб. Машинадагилар давоми…

Муродбой Низанов. Осмонтойда бир кун (ҳикоя)

Осмонтой — Бўзатов билан Мўйноқ туманларининг ўртасида жойлашган тарихий маскан. Бу гўшада Бердақ, Ажиниёз, Кунхўжа каби мумтоз шоирлар бир пайтлар умргузаронлик қилишган. Чорва моллари учун ерлари кенг. Ҳавоси тоза. Ҳар хил қушлар ва ёввойи жониворларга макон бу. Нукусдан бир юз давоми…

Муродбой Низанов. Юлдузлар ёлғон сўзламайди (ҳикоя)

Тўғрисини айтсам, ҳафталик газеталарда чоп этиладиган “Юлдузлар башорати”ни ўқишни хуш кўраман. Чунки кўпинча само ёритқичларининг кароматлари тўппа-тўғри чиқади. Баъзи башоратлар оз-моз ҳақиқатга чамалашса, қолганини ўзим тўғрилаб юборавераман.Кечаги якшанба куни газет дўконининг олдидан тўхтамай ўтиб кетмоқчи эдим, лекин ойнага қистириб қўйилган давоми…

Муродбой Низанов. Бетобланиб қолдингизми? (ҳажвия)

Иш гоҳ енгил, гоҳ оғир бўлади. Шунинг учун гоҳида соғлиққа ҳам қараб олиш керак, деган хаёлда дўхтирга кўриндим. “Асабингиз чарчабди, йигирма кунча унга дам бериб олинг”, деди. Дўхтир айтгандан кейин жон борми? Шифохонага ётиб олдим. У ерда фақат асабни эмас, давоми…

Муродбой Низанов. Писмиқ (ҳажвия)

Директор мени хонага бошлаб кириб, иш столимга ўтқазди ва лавозимим билан табриклаб, бўлимнинг икки ходими билан таништирди. Унинг айтишича, бу корхонага қанчадан-қанча директор, бўлим бошлиқлари, қоровуллар келиб кетишган-у, лекин бу ходимлар ўзгармаган экан. Улардан бири ўн етти йил, иккинчиси ўн давоми…

Муродбой Низанов. Ота ҳурмати (ҳажвия)

Бир куни мени муҳарриримиз ҳузурига чорлаб, туйқусдан сўраб қолди:– Сен отасан, а?– А? – Мен ҳовлиқиб қолдим. – Кимга?– Масалан, мен – отаман, уч фарзандим бор. Сенам отасан, шундоқмасми!– Шундай, шундай… Худога шукур, беш фарзандим бор.– Ана! Шундоқ экан, оталарга давоми…


Мақолалар мундарижаси