Мар Бойжиев. Менинг олтин балиқчам (ҳикоя ва қиссалар)

Мар Бойжиев. Менинг олтин балиқчам: Ҳикоя ва қиссалар / Редкол. Б. Бойқобилов ва бошқ; Русчадан Ҳ. Рўзиматов таржимаси. — Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Истеъдодли қирғиз ёзувчиси Мар Бойжиевнинг қисса ва ҳикояларида ажиб бир сеҳр бор. Бу сеҳр адиб асарларининг ҳаётийлигида, самимийлигида, нозик бир юмор билан суғорилганидадир.
М. Бойжиев ўз қаҳрамонларини ҳаётнинг равон, текис йўлларидан олиб юрмайди, аксинча, уларни мушкул шароитларда, турли хил ситуацияларда тасвирлашни ёқтиради. Натижада ёзувчи асарларининг реалистик руҳи янада кучайиб, ўқувчи қалбида акс садо беради.