Константин Паустовский. Совға (ҳикоя)
Ҳар сафар куз яқинлашганда табиатдаги жуда кўп ҳодисалар бизлар истаганчалик яратилмаганлиги тўғрисидаги гап-сўзлар бошланарди. Қиш бизда узоқ давом этади. Ёз қишдан анча қисқа, куз эса лип этиб, худди деразанг ёнидан тилло қуш учиб ўтгандай ўтиб кетади. Бизнинг бу суҳбатларимизни ўрмончининг давоми…


Рус ёзувчиси. Дастлаб Киев университетининг табиий-тарих факултети (1911—13), кейин Москва университетининг юридик факултетида ўқиган.«Романтиклар» илк романи 1916—23 йилларда ёзилган. 1935 йилда нашр этилган бу романда, «Товланган булутлар» (1929) романида бўлганидек, Паустовский насринингўзига хос хусусияглари — кишилардаги эз-гулик туйғуларига, мардлик, дустлик, олижаноблик цингари фазилатларга эътибор сезилиб туради.«Жазава» (1925), «Мустамлака моллари учун ёрлиқлар» (1928), «Қора денгиз» цингари дастлабки ҳикоя ва қиссаларида олис юртлар ҳақидаги орзу-армон туйғулари, бу юртларга қилинган саёхат таассуротлари, учрашиш за видолашув мавзулари устуворлик қилади.Романтик руҳдаги «Қорабўғоз» (1932), «Колхида» (1934) ва «Шимол қиссаси» (1938) қиссалари ҳамда кўплаб ҳикояларида рус тарихига мурожаат этиб, кишилардаги юксак инсоний хислатларни тасвирлашга алоҳида эътибор берган.Паустовский 30-йилларнинг 2-ярмидан бошлаб санъаткорлар ҳаёти ва ижодий меҳнатига бағишланган асарлар («Орест Кипренский», «Исаак Левитан», 1937; «Тарас Шевченко», 1939; «Ўрмонлар қиссаси», 1949; «Олтин гул», 1956) ёзишга киришди. Ёзувчи урушдан кейинги даврда ўз ҳаёти воқеа ва ҳодисалари билан тўйинган «Ҳаёт ҳақида қисса» эпопеясини яратди (1-қисм — «Йироқ йиллар», 1945; 2-қисм —«Серташвиш ёшлик», 1955; 3-қисм — «Нотаниш асрнинг муқаддимаси», 1957; 4-қисм — «Катта умидлар даври», 1959; 5-қисм — «Жанубга интилиш», 1960; 6-қисм — «Дарбадарлик китоби», 1963). Паустовский бу сўнгги асарида 20-асрнинг долғали йилларидаги Россия ҳаётини бадиий мужассамлантириб берган.Паустовскийнинг нозик туйғу ва кечинмалар билан йўғрилган асарлари ўзбек адабиётида лирик насрнинг шаклланишига таъсир кўрсатган. «Йироқ йўллар» ва «Олтин гул» қиссалари ҳамда бир қанча ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган.