«Сибирь» романидаги воқеалар гоҳ Сибирда, гоҳ Петроградда, гоҳ Стокгольмда содир бўлади. Ўткир сюжетли бу асарнинг қаҳрамонлари большевиклар, Сибирь бойликларини кашф этган олимлар, оддий ишчи ва деҳқонлардир. Асарда суронли давр яқинлашиб келаётгани яққол сезилиб туради.
Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Георгий Мокеевич Марков «Сибирь» романи учун 1976 йили Ленин мукофоти билан тақдирланган.