Акрам Айлисли. Мадина амма эртаклари (қиссалар)

Акрам Айлисли. Мадина амма эртаклари: Қиссалар [Русчадан Нодир Норматов, Гавҳар Норматова ва Шоир Усмонхўжаев тарж.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Акрам Айлислининг ушбу китобга киритилган қиссаларининг бари қалби беғубор, соддадил қишлоқи бола тилидан ҳикоя қилинади. Гўдаклик чоғидаёқ онадан етим қолган Содиқ Мадина аммасининг қўлида тарбия кўради. У яхшилик ва ёмонликни, эзгулик ва қусурни чуқур ҳис этади.
Муаллиф ўз ўлкасининг одамларини ниҳоятда севади, улар ҳақида илиқ бир юмор ва зўр самимият билан ҳикоя қилади.