«Титаник» дарғаси (Жеймс Кэмерон)

Афсонавий лайнер “Титаник” чексиз океан бўйлаб сузиб бормоқда. Унинг бағрида эса ҳаёт қайнайди. Бир манзилга йўл олган турфа тақдирлар орасида икки қалб бир-бирини топади. Кемада туғилган бу оташин муҳаббат миллионларнинг қалбини ларзага келтиради… Леонардо де Каприо, Кейт Уинслет, Билли Зейном… давоми…

Алиназар Эгамназаров. Сургун ёки 30-йиллар бошидаги қулоқлаштириш қурбонлари (1997)

АСТРАХАНДАН КЕЛГАН МАКТУБ «Миллатим ўзбек. Астрахань шаҳрида яшайман. Ёшим 61 да. Тахминан 1935 йилда Украинанинг Каховка шаҳридаги болалар уйига келиб қолганман. Бу ерда ўзбек болалари тарбияланишар, бизга Ўзбекистондан ўз она тилимизда дарсликлар келиб турарди. Икки нафар ўзбек муаллими бизга дарс давоми…

Олим Усмонов. Ёлғизлик куйчиси (Иван Бунин)

“Шоирлар қишлоқда туғилиб, Парижда вафот этадилар”. Бу ибора машҳур рус шоири Иван Бунин ҳақида айтилгандек гўё. Унинг болалиги ҳам Россиянинг Орлов губерниясидаги Бутирка қишлоғида кечди ва ҳаёти дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлмиш Парижда ниҳоясига етди. Иван Алексеевич Бунин 1870 давоми…

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот (1499-1551)

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот — Марказий Осиёнинг XVI асрдаги атоқли муаррихи, адиби ва давлат арбоби бўлиб, машҳур “Тарихи Рашидий” асарининг муаллифи сифатида тарих саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олган. Адабиётда кўпинча Мирзо Ҳайдар исми билан аталади. Унинг ота аждодлари XIV—XVI асрларда Мўғулистонда давоми…

Соҳир сас соҳиби (Андреа Бочелли)

Сеҳрли овоз камдан-кам инсонларга ато этиладиган улуғ неъматларнинг биридир. Машҳур итальян хонандаси Андреа Бочелли шундай сеҳрли овози билан жаҳон мусиқа санъатида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган санъаткордир. У 1958 йил 22 сентябрда Италиянинг Тоскана шаҳрида дунёга келган. Ёшлигидан мусиқага меҳр давоми…

Дилшоджон Тангриев. Атторшунос олмон олими

Ҳамиша афсонавий бўлиб келган Шарқ тафаккури, жумладан бадиий адабиёти Европа халқларини мафтун этиб келгани сир эмас. Шарқ адабиёти даҳоларининг юксак адабий-илмий мероси Ғарб олимларини ғаройиб тадқиқот материаллари билан таъминлаб тургани, шоир ва ёзувчиларни эса гўзал бадиий ғоялари билан илҳомлантириб келгани давоми…

Бобур Наби. Шекспирни ортда қолдирган адиб (Оскар Уайльд)

XIX аср – Ғарб адабиётида ўзига хос бурилиш ясалган давр ҳисобланади. Айниқса, Буюк Британия, Франция, Германия каби давлатларда атоқли шоир-ёзувчилар ижод қилишган. Шундай адиблардан бири асли миллати ирланд бўлган Оскар Уайльддир. 1854 йилнинг 16 октябрь куни Оскар Уайлд Дублинда сэр давоми…

Юсуф Қорабоғий (1563-1647)

Марказий Осиёнинг XVII асрдаги ижтимоий ва илмий тафаккурининг йирик намояндаси Ибн Муҳаммаджон Юсуф ал-Қорабоғий ал-Муҳаммад Шоҳий аслида озарбайжонлик бўлиб, ўзининг буюк салафлари асарларидаги баъзи илғор анъаналарни давом эттира олган ижодкордир. Шарқ манбаларида олимнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар учрайди. Аммо давоми…

Федерико Феллини – ҳокисорлик пойидаги буюклик

Италия кинематографиясининг жаҳон киносаноатида ўзига хос ўрни бор. Биз Бернардо Бертолуччи, Микеланжело Антониони, Сержио Леоне, Франческо Рози каби итальян кино арбобларини яхши биламиз. Улар орасида маҳоратли режиссёр Федерико Феллини алоҳида мавқега эга. Феллини фақат ва фақат кино учун дунёга келган. давоми…

Чингиз Айтматов ва ўзбек театри тажрибалари

Атоқли адиб Чингиз Айтматов ижоди ўзбек театри солномасида алоҳида саҳифани ташкил этади десак, хато бўлмайди. Зеро, ёзувчи қаламига мансуб машҳур қиссаю романлар юртимиз театрларида қайта-қайта саҳналаштирилиб, режиссёр ва актёрларнинг чархланиши, саҳна поэтикасининг тараққий этишига хизмат қилди. Шунингдек, Айтматов асарларидаги фалсафий давоми…