Муваффақиятсизлик инсонга кўп нарсаларни ўргатади. Хитой мақоли
Муваффақиятсизлик инсонга кўп нарсаларни ўргатади.Хитой мақоли
Муваффақиятсизлик инсонга кўп нарсаларни ўргатади.Хитой мақоли
Бошқаларга таъна қилгандек ўзингга таъна қил, ўзингни кечирганинг каби бошқаларни кечир.Хитой мақоли
Дарахт қанчалик юксак бўлса-да, барибир япроқлари ерга тўкилади.Хитой мақоли
Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди.Абдулла Қаҳҳор
Адабиётга ўғри мушукдай туйнукдан тушадиган одамлар ҳам бўлади. Булар адабиётни ҳунардан касбга, яъни сабаби тирикчиликка айлантириб олишади. Бунақа одамлар қадим замонда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор, эҳтимол, бундан кейин ҳам бўлса.Абдулла Қаҳҳор
Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан.Конфуций
Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади — хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва тадбири мужмал бўлади ва давоми…
Очиқ чеҳрали одам — иккиюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. Одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билан жонларга ёқимли. Ундан дўст-душман хотиржам. Бундай киши умридан барака топгай.Алишер Навоий
Ёлғончи одам — унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. Ҳар кимнинг сўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас. Ёлғончи ўзининг ёлғон сўзига бир-икки марта ишонтиради, кейин нима қилади? Ёлғончилиги маълум бўлгач, у расво бўлади, унинг сўзига халқ давоми…
У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги — дўзах ўтининг тутантуруғи бил.Алишер Навоий