Тарбия ва одат ҳақида мақоллар

Айғир қандай бўлса, от шундай. Бешикда теккан, кафанда кетар. Бир каттанинг гапига кир, Бир — кичикнинг. Бир қилган — мадад, Икки қилган — одат. Бола боққандан олов ёққан яхши. Бола — ёшидан, Хотин — бошидан. Бола кўрганини қилар, Ота — давоми…

Одоб ва одобсизлик ҳақида мақоллар

Аввал салом, бадъаз калом. Амри падар — аршдан аъло. Бир каттани бил, Бир кичикни бил. Бола — азиз, одоби ундан азиз. Боланинг эркаси — битнинг сиркаси. Бош бўлмаган уйда, Отаси туриб ўғли сўзлар. Ёлғиз болага индамасанг, кўпаяр. Инсон — одоби давоми…

Меҳмон ва меҳмондўстлик ҳақида мақоллар

Бетамиз меҳмон мезбонни қистар. Биринчи кун меҳмон — олтин меҳмон, Иккинчи кун — кумуш, Учинчи кун — мис, Учдан ўтса — пес. Борини берган уялмас. Йўлли кишининг меҳмони бир келар. Йўқча гуруч ош бўлади, Меҳмон кўнгли шод бўлади. Келгунча меҳмон давоми…

Сахийлик ва бахиллик ҳақида мақоллар

Асл қушнинг боласи Олдига қўймай ош емас. Ашлинг хатоси йўқ, Нокаснинг — атоси. Аҳмоқда ақл бўлмас, Ақлли бахил бўлмас. Бахил авлиё бўлмас, Авлиё бахил бўлмас. Бахил билганин буклар, Топганин тахлар. Бахил бойга боргунча, Карамли тоққа бор. Бахил борини қиймас, Йўқ давоми…

Гўзаллик ва хунуклик ҳақида мақоллар

Ақлли хотин — уй кўрки, Чиройли хотин — кўча кўрки. Бозорга — баққол, Йигитга — соқол. Боғ кўрки — бодом, Дунё кўрки — одам. Боғ чиройи гул билан. Боғ ўзини тоғ айлар, Тоғ ўзини — боғ. Гул ўсса — еминг давоми…

Камтарлик ва манманлик ҳақида мақоллар

Адандан жой топилса тўрга ўтма. Азларнинг кўнгли қуртова тилар. Амал етди кўрга, Югуриб ўтди тўрга. Амал ўздирар,Амалга мағрур бўлсанг, тўздирар. Амал тегди ҳундуга, Бошини суқди мўндуга. Амал тегса нодонга, Ўзини урар ҳар ёнга. Арғумоғим жиртак отди, Лойни кўриб таппа ётди. давоми…

Бахт, омад ва бахтсизлик ҳақида мақоллар

Абдулҳаким овга чиқди, Орқасидан ғавғо чиқди. Аввалги бахтим — гул бахтим, Кейинги бахтим — сувга оқдим. Аввалини бергунча, охирини берсин. Азобли қулни от устида ит қопар. Ахтарганда топилмас, Керакмасда зор-зор. Бахт кулгу бор уйга кирар. Бахт — сандиқда, калити — давоми…

Эпчиллик ва ношудлик ҳақида мақоллар

Абжир бўлса фарзандинг, Чўлдан нон терар. Ялқов бўлса фарзандинг, Ердан дон термас. Байтал чопиб, пойга олмас. Балақ турилмай, балиқ тутилмас. Бебарорлик бўлмаса, Келин тушда гапирмас. Биламан — дедим, тутилдим, Билмайман — дедим, қутулдим. Билган одам қўли билан қуён овлар. Билмаганга давоми…

Тўғри сўз ва ёлғончилик ҳақида мақоллар

Арафа куни ёлғон гапирганнинг Намоз куни юзи қора. Бетга айтганнинг заҳри йўқ. Бошингга қилич келса ҳам, Тўғри сўзла. Ваъда — олтиндан қиммат. Ваъда — қуруқ, бажарилса — улуғ. Ваъдага вафо — марднинг иши, Ваъдасиз — субутсиз киши. Гап келганда отангни давоми…

Сабр-қаноат ва сабрсизлик ҳақида мақоллар

Азоб кўрмай, роҳат йўқ. Азобга бардош керак, Ҳамиша йўлдош керак. Арғумоқ бирда ёлли, бирда ёлсиз, Эр йигит бирда молли, бирда молсиз. Арғумоқда ёл йўқ деб, Йўлга ташлаб кетманглар. Эр йигитда мол йўқ деб, Ёвга ташлаб кетманглар. Асл бойлик — қаноат. давоми…