Ризқ-насиба ва бенасиблик ҳақида мақоллар

Айрон ичган қутулар, Челак ялаган тутилар. Аллоп ун ялар, Қассоб — қон. Аразчига олти таёқ. Ариқни кимлар қазир, Сувини кимлар ичар. Балиқ еган «сув-сув» дер, Қўш ҳайдаган «чув-чув» дер. Бер, деди субҳон, Бериб солди султон. Берма, деди субҳон, Нимани берсин давоми…

Тежамкорлик ва исрофгарчилик ҳақида мақоллар

Аёл сўм қилар, эркак — чақа. Асал десанг, бир кемир, Қўл тиқсанг, икки кемир. Бир бошоқ дон — Бир сават нон. Бирин-бирин минг бўлар, Тома-тома кўл бўлар. Бия, топиб беради туя. Бозори яқин бойимас. Бойлик ушоқдан йиғилар. Бугун едим — давоми…

Нақд ва насия ҳақида мақоллар

Айниган бўлса ҳам, бутун бўлсин. Чириган бўлса ҳам ўтин бўлсин. Арпа экиб, буғдой кутма. Арпа эккан арпа олар, Буғдой эккан — буғдой. Бозордаги ботмон қуйруқ, Тарозига тортган қуйруқ. Бойга келин бўлгунча, Камбағалга қиз бўл. Буғдой бўлса, ўлчов топилар. Бўлса — давоми…

Эҳтиёж ва зарурият ҳақида мақоллар

Боши оғримаганнинг худо билан нима иши бор. Бузоқ сомонхонани бўшатар, Бола — нонхонани. Бурунни сассиқ деб кесиб бўлмас. Бўрини кўрса, овул ити бирлашар. Бўрининг қулоғи — овда. Гадога оқ халта ҳам бир, кўк халта ҳам. Дунёнинг кераклигини бозорда билдим, Охиратнинг давоми…

Режа ва режасизлик ҳақида мақоллар

Бекенгаш ишнинг пушаймони кўп. Беҳуда уринсанг, поёни бўлмас, Ўйланиб қилсанг, зиёни бўлмас. Бир кунлик йўлга чиқсанг, Бир ҳафталик озиқ ол. Бир туп ток эксанг, бир туп тол эк. Бировга маслаҳат қил, Ўз билганингдан қолма. Бозор борсанг, аввал оқшомдан тараддуд кўр давоми…

Меъёр ва меъёрсизлик ҳақида мақоллар

Аччиқ бўлсанг, қалампир бўл, Тотли бўлсанг, болдай бўл. Беш қўл оғизга сиғмас. Беш панжангни оғзингга тиқма. Беҳуда кучаниш белни синдирар. Беҳуда ҳаракат бебурд қилар. Беҳудага йиғлаганинг — юрагингни доғлаганинг. Бир булдуруқ уч қорга татийди. Бир салла тагида икки калла бўлмас. давоми…

Қудрат ва ожизлик ҳақида мақоллар

Армондан қолсанг ҳам, дармондан қолма. Арпасиз от довон ошолмас. Арслон хуружи шерда, Шер хуружи эрда. Арслоннинг бўкиргани — тўнғизнинг ўлгани. Бағридагини олдирган оғзидагини олдирар. Биров сўраб ейди, Биров бураб ейди. Бойнинг ити ҳурағон, Оти юрағон бўлар. Бойнинг иши фармон билан, давоми…

Фойда ва зарар ҳақида мақоллар

Арақ ичган, Ўзига кафан бичган. Ароқхўр, Ўзига қонхўр. Аччиқ — душман, ақл — дўст. Балиқ чуқур сойни, Одам яхши жойни истар. Баримтадан қўрққан мол йиғмас, Чигирткадан қўрққан экин экмас. Бекорга мушук офтобга чиқмас. Бефойда сўзни айтма, Фойдали сўздан қайтма. Бефойда давоми…

Масъулият ва масъулиятсизлик ҳақида мақоллар

Бекор отнинг боши ўтлар, Боғлиқ бўлса, яхши ўтлар. Бекор ўтиргунча, бекор ишла. Бепарво дўстдан ёғоч яхши. Бир нафаслик муҳаббат, Бошга келтирар офат. Болага иш буюр, Орқасидан ўзинг югур. Бошлиқ бўлиш осон, Бошламоқ қийин. Боқ отингни арпа билан, Боқар қази-қарта билан. давоми…

Тақдир ва тадбир ҳақида мақоллар

Аёл деган палахмон тоши, Қаерга отса, шу ерга тушар. Ажал етди, Девона қабул қилди. Ана гўр, мана гўр, Ишонмасанг, бориб кўр. Асов отни тақа тўхтатар. Асраган кўзга чўп тушар. Асраган қўл синар. Асрайман деса бало йўқ, Ўламан деса — даво. давоми…