Эҳтиёткорлик ва эҳтиётсизлик ҳақида мақоллар

Авайлаб сўзла сўзингни, Деворнинг ҳам қулоғи бор. Авайлаб учмаган қуш Қанотидан айрилар. Аввал отингни тақала, Кейин йўл тарда. Аёлнинг нозидан қўрқ, Аҳмоқнинг — сўзидан. Айиқни йўқласанг, таёқ ол. Айтган жойнинг завқи бор, Айтмаган жойнинг — хавфи. Айтган сўзни ютиб бўлмас. давоми…

Мамнунлик ва афсусланиш ҳақида мақоллар

Ари чақди деб аразлама, боли бор. Бир минсанг ҳам йўрға мин, Булкилласин буйрагинг. Бир ҳўпласанг, май ҳўпла, Қилқилласин юрагинг. Бол дедим, балога қолдим. Бола, боланинг иши чала. Борники фармон билан, Йўқники армон билан. Бўлувчига оз, Оз ҳам бўлса соз. Бўғизим-бўғизим, давоми…

Тозалик, соғлик ва беморлик ҳақида мақоллар

Аёлнинг сариштаси — Рўзғорнинг фариштаси. Бедард ёнида гапирсанг, боши оғрир. Бемор ўзига ёқмаган овқатга ўч. Бир кунлик иситмаҚирқ кунлик кучни олар. Бойликнинг боши — соғлиқ. Бола соғлиги — она бойлиги. Бош армони бўлмаса, Мол армоаи армонмас. Бош омон бўлса, дўппи давоми…

Деҳқончилик ва чорвачилик ҳақида мақоллар

Арпа ётса, омбор сол. Арпага — ўрим, Буғдойга — кўрим. Бедов бойловда семирар, Қўй-қўзи — яйловда. Бир йил тариқ эксанг, бир йил шудгор қил. Бир йил тут эккан киши Қирқ йил гавҳар терар. Боғбон боғини тузар, Деҳқон даласин сузар. Боғбон давоми…

Севинч ва ғам ҳақида мақоллар

Азага борган хотин Ўз дардини айтиб йиғлар. Бир йиғининг бир кулгуси бор. Бошимни бош десам, Оёғимда нима ғам. Гадо нон топса, тўрва топмас. Дард томирни ер, Ҳасрат — умрни. Дард устига чипқон. Деворни нам йиқитар, Одамни — ғам. Ёмғирдан ўт-ўлан давоми…

Тўй ва мотам ҳақида мақоллар

Атала бўлса ҳам тўй бўлсин. Ёмғир ёғса, тўнинг ҳўл бўлар, Отанг ўлса, уйинг чўл бўлар. Кафан кийган кетар, Кебанак кийган келар. Келиннинг келдиси яхши, Тўйнинг бўлдиси яхши. Кетган келар, Кетмонланган келмас. Мозорга тушган тирик чиқмас. Оғригандан узилган ёмон. Сийрак элак давоми…

Ёшлик ва қарилик ҳақида мақоллар

Аввал — баҳор, охир — хазон. Аёлнинг ўттизга киргани — Ўтин бўлгани. Алдашга бола яхши, Худо урсин момони. Арслон қариса, қуйруғини ўйнар. Бешик боласи — бек боласи. Бешикдаги беш турланар, Қаёққа бурсанг, шунга ўрганар. Бир болани катта қилгунча, Бир шаҳар давоми…

Йўл ва йўлдош ҳақида мақоллар

Гули йўқ бўстондан, япроқ яхши, Фойдаси йўқ йўлдошдан, таёқ яхши. Дўст сафарда синалар. Ёмон йўлдош ёв бўлар, Равон йўлда ғов бўлар. Ёмон йўлдошдан бир чеким нос яхши. Ёмон йўлдошдан ёмон таёқ яхши. Йигитни йўл боқар. Йўл азоби — гўр азоби. давоми…

Ҳайвонлар ва қушлар ҳақида мақоллар

Бедана тезотар бўлса, Ўз бошини ўзи ер. Бедананинг «вит» дегани — қочгани. Бўри бўронда қутурар. Бўрининг озиғи — бурнида. Зағизғон соғлигидан ўлмас, суқлигидан ўлар. Зағизғон чақиб тўқ бўлмас. Зағча сигирдан қўрқмас. Итда жиян йўқ, Бақада — қайин. Итдан суяк ортмас, давоми…

Йил фасллари ва табиат ҳодисалари ҳақида мақоллар

Азиз бўлмай, мазиз бўлмас. Азиз момо олти кун, Қаҳри келса — етти кун. Азиз момо олти кун, Қалтираса — қатти кун, Сакранса — саккиз кун, Тўқранса — тўққиз кун, Ўқранса — ўн кун. Азиз ақчасиз кетмас, Қизлар — бўғчасиз. Асад давоми…