Антон Чехов. Жонсиз тана (ҳикоя)

Жимжит август кечаси. Даладан аста-секин туман кўтарилади ва кўз илғаган ҳамма нарсани оқимтил парда ичига олади. Бу туман ой нурида гоҳ тинч ётган бепоён денгизга, гоҳ жуда катта оқ деворга ўхшаб кўринади. Ҳаво совуқ, ҳамма ёқ зах. Тонг отишга ҳали давоми…

Шуҳрат Ризаев. “Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам”

(Устоз Абдулла Ориповни ёд этиб) Бундан олти ой аввал “Видо” деб ёзган эдим, икки ой аввал эса “Совуқ нафас инди – кўз тегди…” деб. Энди не деб ёзай, не дебон бўзлай… яна бир томирим кетди-ей… яна бир ботирим ўтди-ей… Вой, давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Табиатдай гўзал бир ҳаёт

ХХ аср ўзбек адабиётида ибратли из қолдирган атоқли ижодкорларимизнинг аксарияти моҳир таржимон ҳам бўлишган. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ғафур Ғулом, Ойбек, Уйғун, Абдулла Қаҳҳор, Миркарим Осим, Мақсуд Шайхзода, Мирзакалон Исмоилий, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Усмон Носир ва бошқа адиблардан қолган адабий давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал) да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа давоми…

Чустий. Садоқат гуллари

Чустий. Садоқат гуллари. Девон / Тўпловчилар Нозимахон ва Фароғатхон Хўжаева; Девон тузувчи Музаффархон Набихон ўғли; Муҳаррирлар: Музаффархон ва Бахтиёрхон Набихон ўғиллари. ˜— Тошкент, Внешторгиздат, 1992 Ғазалнавис шоир Чустий (Набихон Хўжаев) шўролар даврида яшаб ижод этган арузнавис шоирларнинг иккинчи авлоди: Чархий, давоми…

Акутагава Рюноскэ. Фидойи (ҳикоя)

I Тэмпонинг иккинчи йили, сентябрь кунларидан бири. Эрталаб. Конденинг Доботё кўчасидаги “Мацуною” ҳаммоми ҳар қачонгидек гавжум. “Жамоат ҳаммоми…” Бу ерда ҳамма нарса айқаш-уйқаш: худолар шаънига олқиш-мадҳиялару бутларга сиғиниш, муҳаббат ҳангомаларию нотайин хиргойилар…” Сикитэ Самбанинг кулгили асарларидан бирида тасвирлаган манзара ҳозир давоми…

Бир асар таҳлили. Юлдузлар мангу ёнади (кўрсатув)

“Юлдузлар мангу ёнади” қиссаси илк марта “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган. (“Шарқ юлдузи”, 1977, 10-сон.) 1980 йилда бу қисса Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида “АБК” – “Авторнинг биринчи китоби” серияси остида чоп этилади. Кейинчалик қисса қайта ишланиб, “Қўшиқ” давоми…

Хайриддин Султонов. Онамнинг юрти (ҳикоя)

Ниҳоят, онамнинг юртига жўнар бўлдик. Онамнинг юрти! Эсимни танибманки, бу сўз хотирамга олис эртак бўлиб, маъюс алла бўлиб ўрнашган. То ҳануз қулоқларим остида сўнмас бир қўшиқ янглиғ жаранглайди у. Шу пайтгача онам тилидан унинг таърифинигина эшитардик. Шу пайтгача унинг қайдалигини, давоми…

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ғусса

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ғусса ёхуд Фаришталар учраштирди орзуларни: Шеърлар. — Тошкент, “Sharq”, 2013 “Азалий ғусса ёхуд Фаришталар учраштирди орзуларни” истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳнинг чин дил изҳори, мард кўнгил излаб, йиллар оша йўллаган, бир интиқ довон устида остонангизга етган шеърий мактубларидир. давоми…