Устоз журналист Маҳмуд Саъдий вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, етук публицист ва муҳаррир Маҳмуд Саъдий 80 ёшида вафот этди. Маҳмуд Саъдий 1939 йил Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Мактабни тамомлаганидан кейин ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олди. “Шарқ юлдузи” журналида давоми…

Виктор Шкловский. Чаплин ва Эйзенштейн

Жаҳон кинематографиясининг икки буюк намояндаси, овозсиз кинонинг йирик дарғалари – Чарли Чаплин (1889–1977) ва Сергей Эйзенштейн (1898–1948)ижоди ҳеч шубҳасиз, умуминсониятга дахлдлор ҳодисалардир. Ҳар икки санъаткор оқ-қора тасвирдаги унсиз нигоҳлар ила миллионлаб санъат муҳибларини ўзига ром этди, гоҳо қувноқ эпизодлар, гоҳида давоми…

Тўлан Низом. Ватан сурати

Тўлан Низом. Ватан сурати: Шеърлар ва достонлар /Сўнгсўз муаллифи О. Шарафиддинов/. — Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. Ватан сурати… Бу — кўз қорачўғи. У кўзга жойлашган. Меҳри эса юракда. Инсон боласи борки, у Ватан, Ватан, деб давоми…

Антон Чехов. 1-класс пассажири (ҳикоя)

Ҳозиргина вокзалдан овқатланиб ва ширакайф бўлиб олган биринчи класс пассажири бахмал диванга чўзилиб, ҳузур қилиб керишди-ю, мудраб кетди. Беш минутча мудрагандан кейин, хумор кўзларини очиб, ёнидаги пассажирга тикилиб қаради-да, илжайиб гап бошлади: — Худо раҳмат қилғур падарим овқатдан сўнг малай давоми…

Ҳабибулла Зайниддин. Ибн Баттута

Атлантика океани қирғоқларига ястанган, шимоли ғарб бурчагидан Африка қитъасига, бандаргоҳнинг ўнг томонидан Гибралтар бўғозига туташган, қадимда финикия ва карфагенлик жамоалар истиқомат этган Марокашга қарашли Танжир шаҳарлик тақводор Абдуллоҳ ал-Лаваттий хонадонида 1304 йил ўнинчи июлида ўғил дунёга келди. Гўдак таваллуд топган давоми…

Маданий авлодлар силсиласи (Хуршид Дўстмуҳаммад ва Иброҳим Ғафуров гурунги) (2017)

Атоқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғафуров ва таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад суҳбати Хуршид Дўстмуҳаммад: – Иброҳим ака! Суҳбатимиз аввалида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвонига сазовор бўлганингиз муносабати билан кўплаб мухлисларингиз, давоми…

Юсуф Хос Ҳожиб (1020-1070)

Юсуф Баласоғуний Еттисув ўлкасидаги Кузўрда (Баласоғун) шаҳрида дунёга келади. Бу даврда Еттисув ва Шарқий Туркистон ўлкалари туркий қарлуқ қабиласидан чиққан Қорахонийлар сулоласи қўл остида эди. Бу сулола VI—IX асрларда ҳукм сурган Буюк Турк хоқонлигининг давомчилари бўлиб, IX аср ўрталаридан давлатни давоми…

Азиз Несин. Кейин хурсанд бўласиз (ҳажвий ҳикоялар, роман)

Азиз Несин. Кейин хурсанд бўласиз. Ҳажвий ҳикоялар, Роман. [Туркчадан М. Ҳакимов таржимаси]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976. Машҳур турк адиби Азиз Несиннинг номини бутун жаҳон билади. Унинг ажойиб ҳикоялари, романлари ва эртаклари дунёнинг жуда кўп тилларига таржима қилинган. давоми…

Неъмат Арслон. Ой жодуси (ҳикоя)

1 Ой – мунгли сайёра. Муаллиф Дераза рафида ойнинг нимранг шуъласи. Нимранг: на мовий, на сариқ, ва на оқ. Шундай ҳолатни нимранг деса тўғри бўлармикин? Бу оқшом унинг ёруғида жуда кўп ранглар бордай. Тўлишган ой нурига хос рангни тополмади Ойнисо. давоми…