Омон Матжон. Сени яхши кўраман

Омон Матжон. Сени яхши кўраман: Шеърлар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. Таниқли шоир, Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофотининг лауреати Омон Матжоннинг «Сени яхши кўраман» деб номланган ушбу китобига «Очиқ деразалар» (1970), «Карвон қўнғироғи» (1973), «Қуёш соати» (1974), «Ёнаётган дарахт» давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Соат кафгири (эссе)

I Фурсатни кесади соат кафгири, Тилка-пора қилар висол дамларин. Гўё у Исфаҳон, Темур шамшири, Адолат – вақтнинг қоқар чангларин. Мен. Менежмент бўйича инглиз мутахассиси Матт Дривер “команда”да фаолият юритиш ҳақида гапириб, шундай бир воқеани ҳикоя қилиб берган эди: “Жон Кеннедининг давоми…

Муродбой Низанов. «Жингичка»нинг божмони (ҳажвия)

Қаёқдан томир уриб келганини билмайман, уйимизнинг кунботар бурчида бир туп тўранғил новдаси пайдо бўлди. Япроқлари ям-яшил, теракдек расо. Хотинимга кўрсатдим: – Қара, тўранғил! Нари борса, уч йилда соя беради. Тагига сўри қўйиб, маза қилиб дам оламиз. – Ширинжа-пиринжа тушмайдими? – давоми…

Муяссар Тиловова. Кечув (ҳикоя)

Ёзнинг эрта отадиган илиқ тонгги. Йўл тадоригини аллақачон кўриб қўйган бўлсам-да, шаҳарга кетаётганимни ўйлаб, орзиққанча вақтли уйғондим. Аммо отам мендан эрта турган экан. — Турдингми? — деди жилмайиб қўлидаги қутини узатаркан. — Ол буни. Ҳайрон бўлиб қутини очдим. Ичида ўша давоми…

Нурали Қобул. Нурота камалаги (Мармар воҳа) (1984)

Санъаткорнинг мармар ёрдамида безак бериб бунёд этган биноларини ёзувчининг халҳқа манзур бўлган романи билан таққослаш мумкин. Гюго Районим Нурота тоғлар ораси, Отим Эргаш Жуманбулбул боласи… Чўл бағридаги чаман — Навоий шаҳрини тарк этиб, бепоён яйловлар ва тоғлар оша эртакларда мадҳ давоми…

Оқилхон Иброҳимов. Юнус Ражабий ҳақида сўз

Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар – азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир. Миллатнинг ўтмиши ва бугуни, асрий орзу-истаклари ва гўзал туйғуларини мужассам этган оҳанглар она аллалари, умрбоқий қўшиқлару мумтоз куйларда ранг-баранг жилоланадики, уларни тинглаган инсон ўзлигини англайди, давоми…

Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144)

Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган қўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Алломанинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йилнинг ражаб давоми…

Носир Фозилов. Устозлар даврасида (ҳикоялар ва қисса)

Носир Фозилов. Устозлар даврасида. Ҳикоялар, эсселар ва қисса. — Тошкент, Ёш гвардия, 1988. Ёзувчи Носир Фозилов анчадан бери устоз адибларимиз Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Собит Муқонов, Миртемир, Мухтор Авезов, Шайхзода, Тўхтасин Жалолов ва бошқа бир талай устозлар ҳақида воқеий давоми…

Виталий Бианки. Болалар учун ҳикоялар

СУРАТДАГИ ПАТ Бир рассом танишлари билан овга борди. У милтиқдан яхши отарди. Лекин кўпдан бери ўрмонда бўлмаган. Кўзини қамаштирувчи, яшилликка бурканиб ётган дарахтлар орасида, кўзга ялт этиб ташланиб, тезда йўқоладиган қизғиш-сариқ қанотли лойхўракларни яқиндан кўрмаган. Тўсатдан унинг оёғи остидан бир давоми…

Муҳаммад Юсуф. Муҳаммадқодир (видео)

МУҲАММАДҚОДИР Бобурдан меросми Кўзингдаги чўғ, Эй сен мушти қаттиқ, Кўнгли бўш бола. Яшил ўрмонларда Улғайганинг йўқ, Сенинг ҳам кўз очиб Кўрганинг — дала. Ўзи яйрамаган Сени яйратиб, Отанг саҳар келиб, Кетган саҳарда. Онанг пахта терган Сени ухлатиб, Толларга осилган Беланчакларда. давоми…