Муҳаммад Салом. Қарз (ҳикоя)

Ҳайит ака ишдан ҳориб, ҳафсаласиз қайтди. Иш оғир эмас, аммо ёлгон ваъдалар уни чарчатиб, асабийлаштирди. Шунга қарамай, ўзини босиқ тутиб, тилига эрк бермади, дардини ичига ютди: «Кейинги сафар уч ойлик маошни қўшиб оламан, бир талай бўлади», дея ўзини овунтирди. Фақат давоми…

Менгзиё Сафаров. Тоғларда гулхан ёнади (ҳикоя)

Йилқилар чошгоҳга бориб ҳолдан тойди. Улар ёлғиз оёқ йўлдан бошларини эгганича, бир-бир қадам ташлаб боришарди. Эрталаб узоқ сафарга отланишаётганда анча-мунча нағма кўрсатган икки ёш айғир ҳам ҳовуридан тушган, баъзан бирон йилқи яқин келиб қолгандагина ғужури кўтарилиб, сўқмоқдан чиқар, бошини кўтарганича давоми…

Неъмат Аминов. Туғилган куним қани? (ҳикоя)

Ойиси Хуршидни боғчадан вақтли оларкан, тарбиячисига: «Бугун болаганамнинг туғилган куни!» — деди. Кундузги уйқудан вақтли уйғотилган Хуршид «туғилган кун»нинг нима эканлигига ақли етмаса-да, қувнаб ирғишлай бошлади.— Туғийган куним, туғийган куним! — дея қичқирганча олдинга тушди. Ойиси уни зўрға тутиб туриб, давоми…

Эркин Самандар. Афсунгар гул (ҳикоя)

Уни аввал тушида кўрди Сабоҳат. Қизилқоя тепасида у лов-лов ёниб турарди. Уфқдан энди бош кўтарган қуёш нурларида барглари чўмилаётгандай эди. Қуёшданми ёки ўзи шундайми, улар қип-қизил. Йирик-йирик. Бўйлари ҳам антиқа. Сарвгулдан-да баланд. Шохалари бўлдамли. Орасида булбул чаҳ-чаҳ сайрайди.Ё, тавба, дейди давоми…

Эркин Самандар. Ғайб қушлари (ҳикоя)

Шайхнинг кароматлари Жўжи қулоғига чалинган, ҳали Урганжга юриш бошламасидан олдиноқ унинг сеҳрларидан хабар топган эди. Дарёни терс оқизармиш, девларни жиловлай олармиш, ўзганинг қўлидаги ёпиғ китобни бетма-бет ўқирмиш қабилидаги гапларни авом тарқатган деб бирда ишонса, бирда ишонмас, аммо буюк Ҳоқоннинг ман-ман давоми…

Учқун Назаров. Алангали салом (ҳикоя)

Режа шунақа— раҳбар у раёндан чиқиши биланоқ кимдир бу раёнта қўнгироқ қилади, Парпиев бошчилигидаги бир тўда раён амалдорлари машиналарга ўтириб каналга боришади, раҳбарни — «қўлдан қўлга» дегандек — қабул қилиб олишади. Канал иккала раённинг чегараси бўйида замонавий тусда ишланган минора давоми…

Учқун Назаров. Умр (ҳикоя)

Мухтор кўп ҳунар билан шуғулланди. Балиқчилик қилди, ғишт қуйди, тунука коқди, электр тузатди, мактабда бадан тарбиясидан дарс берди — хуллас қўлидан келмаган иш йўқ. Ҳозир сават тўқийди. Ўн йил аввал Зумрад исмли қизни яхши кўриб қолди. Зумрад район кутубхонасида ишлар, давоми…

Учқун Назаров. Иншо (ҳикоя)

Саккизинчи синф ўқувчиси Хуршид шахмат қутисини қўймайди, қўлтиқлаб юради. Фақат шахмат ўйнайдиган болалар билан ўртоқ тутинади. Ўқитувчилар ичидан география муаллими Далер акани алоҳида ҳурматлайди. Далер ака ўз фанини қизиқарли олиб боради. Бирон мамлакат ҳақида дарс ўтса, албатта, ўша мамлакатга хос давоми…

Учқун Назаров. «Кал Мулла» (ҳикоя)

Бу ўттиз беш ёшга кирган, кўзлари кулранг, киприклари сарғиш кишининг номи Карл Мюллер бўлиб, маҳалла одамлари уни олдинига Карл Мулла, кейин Кал Мулла дейишарди. Карл ягона яшар, онаси етти йил бурун вафот этган, отаси, таниқли этнограф Герхард Мюллер, кўп вақтини давоми…

Учқун Назаров. Қиш нафаси (ҳикоя)

Сафар ака дори олиб аптекадан чиққанида, қош қорая бошлаган, чала ой бир қулоч кўтарилган, сийрак булутлар орасидан юлдуз мўралар, нарсалар, одамлар шарпага ўхшар, симёғоч чинниси йилтирар, кеч куз бўлишига қарамай, ҳаво илиқ эди.Сафар ака, фильтрсиз сигарет туташтириб неча дона қолганини давоми…