Анвар Муқимов. Қўқон шамоли (ҳикоя)

Қўқон шамоли қишда қутириб кетади. Томларда, дарахтларда, симёғочларда увиллайди, ўкиради, чийиллайди. Дарахтларни эгади, букади, «қарс-қарс» синдиради. Электр симларини узади, ўт чиқаради. Ҳаммаёққа даҳшат солади. Шивалаб ёғаётган қорни ўз майлига қўймай тўзғитади, олис-олисларга учириб бориб пастқамликларга, зовурларга, бурчак-бурчакларга тиқиб ташлайди…Аёзли кун давоми…

Носир Фозилов. Робинзонлар (ҳикоя)

Киш айни авжига чиққан маҳал эди.Мен мактабдан келдим-да, тез-тез овқатландим, устимга бу йил дадам тиктириб берган барра тери пўстин билан тулки тумоқни, оёғимга сал каттароқ бўлса ҳам, акам овга киядиган йўғон, узун қўнжли этикни кийдим. Даҳлизда турган бамбук сопли қармоғимни, давоми…

Пиримқул Қодиров. Илинж (ҳикоя)

Менинг икки опам уруш даврида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган эрларига садоқат сақлаб, бошқа турмуш қуришмади. Бири икки ўғилни, бири уч фарзандни отасиз ўстириб одам қилишди. Бундай оналар ҳар бир қишлоқда, ҳар бир шаҳарда бор. Мен шу ҳикоя орқали уларнинг давоми…

Одил Ёқубов. Музқаймоқ (ҳикоя)

Ўша оиламиз бошига оғир кулфат тушган куни, мен, ўн яшар бола, нимадандир кўнглим ғаш, уйимиз рўпарасидаги пахса деворга чиқиб, ўзимча гўё отга миниб ўтирардим.У маҳалда биз Туркистон шаҳрининг энг сўлим жойларидан бири — Лагер кўчасида икки хонадан иборат, олди айвон, давоми…

Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя)

Мен ҳар сафар Мунаввар келинойимни эслаганимда кейинчалик рўй берган бу оғир воқеа эмас, дилимда сал маъюс ва илиқ ҳислар уйғонган ёз куни эсимга тушади.…Бувимнинг серсоя боғи қариндош-уруғларимизга, тоғамнинг ёр-биродарларига тўлган: биров ўчоқ қурмоқда, биров ўтин ёрмоқда, биров ҳовлига сув сепиб, давоми…

Одил Ёқубов. Тилла узук (ҳикоя)

Поезд манзилга эрталаб соат бешлар чамасида етиб келди. Воҳид уйқули кўзларини арта-арта перронга чиққанида, тонг нафаси сезилиб қолган, лекин рўпарадаги чорбоғнинг ичи ҳалиям қоронғи, у ер-бу ерда лампочкалар чаракдаб турарди.Ҳаво салқин эди. Димоққа атиргул ҳиди урар, гўё рўпарадаги боғда мевали давоми…

Одил Ёқубов. Аброр ака (этюд)

У киши саҳнадагина эмас, ҳаётда ҳам қуйиб қўйган Отелло эди. Эгнида эскироқ мовут пальто, ялангбош, деярли оқ ораламаган қалин жингалак сочлари бир оз тўзғиган Аброр ака аксарият театрдан чиқиб Хадрагача келар ва Шайхантовурга қараб пиёда кетар эди…Унинг қиёфасида — яғриндор давоми…

Одил Ёқубов. Ошқовоқ (этюд)

— Кўктеракданман, дедингизми, болам? Мақсуд Лайлак — деган бўларди, ҳаётми?.. Салом айтиб қўясиз. Бу ҳалиги… Мусавой полвон-чи?— У киши қазо қилганлар, ота…— Э, шунақами? Жойи жаннатдан бўлсин! Кўп яхши одам эди, раҳматлик. Ошқовоқ бўлмаганда қишлоғимизда илдиз отиб кетармиди, қайдам. Туппа-тузук давоми…

Одил Ёқубов. Қалампир (этюд)

Абдулла аканинг «Ўтмишдан эртаклар» асари муҳокамасида бир масала устида қаттиқ мунозара бўлди.Асарда, мунозара иштирокчиларининг тили билан айтганда, битта «нозик» жой бор: қишлоқда уста Қаҳҳорнинг нафаси ўткир эмиш, — деган гап тарқаб кетади-ю, касалга чалинган қиз-жувонлар унинг ҳужрасига серқатнов бўлиб қолишади. давоми…

Одил Ёқубов. Фотиҳа (этюд)

Қишлоқда расм бор: олти-етти ой, ҳатто бир йилдан кейин борсангиз ҳам бу орада вафот этган таниш-билишларга фотиҳа ўқиб, оила аъзоларига таъзия билдиришингиз керак.Қишлоққа бир борганимда, бизнинг сой маҳалладан ёш бир йигит вафот этганини айтиб қолишди. Мўйсафид амаким ва ўқитувчи жияним давоми…