Ўлмас Умарбеков. Ҳайкал (ҳикоя)

Қрим йўлларида бўлганмисиз? Қатор тизма тоғлар орасидан ўтган паст-баланд бу йўллар кишининг баҳри дилини очади. Йўлнинг икки бетидаги қорамтир, оқ, қизил дарахтларнинг танга-танга барглари илиқ қуёш нуридан марвариддек товланади. Олисда эса, уфққа туташган зангори денгиз…Ўтган йили шу томонга йўлим тушиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Меҳр (ҳикоя)

Ҳар куни саҳарда, ҳали қуёш чиқмасдан сайр қилиш одатим бор. Кўчага чиқаман, анҳор лабида айланаман, кейин боққа ўтаман.Эрта тонгда боғнинг ҳусни ўзгача бўлади. Ҳаво муздек, бунинг устига тиниқ. Қушлар шохдан-шохга ўтиб сайрайди, гоҳ олисда, боғнинг орқа томонида, гоҳ шундай тепангизда давоми…

Ўлмас Умарбеков. Бобоёнғоқ (ҳикоя)

Ғуломқодир ота айвоннинг бурчагидаги устунга суяниб ўтирарди. Уч кундан бери у шундай, оқшом бўлдими, тамом, ўзи биринчи ғиштини қўйган болохонали уйнинг олдидаги очиқ айвонга ўтириб олиб хаёл суради. Илгарилари бундай эмас эди, қоронғи тушдими, бўлди, эшикни орқасидан занжирлаб чойхонага чиқиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ҳусн (ҳикоя)

— Мана, сиз районда янги одамсиз. Ҳали қишлоғимиздагиларнинг ҳаммаси билан танишиб чиққанингиз йўқ. Аммо лекин, Маъпиратимни таниб олган бўлсангиз керак. Уни, мен сизга айтсам, танимаган одам йўқ, областда. Область қаёқда? Бутун, Ўзбекистонда деяверинг. Газеталардан номи тушмайди. Радиода ҳам икки гапнинг давоми…

Ўлмас Умарбеков. Йўлда (ҳикоя)

Тошкент — Наманган поезди йўлга чиққанда, қош қорая бошлаган эди. Боягина кўзга ташланиб турган паст-баланд иморатлар, дарахтлар аста-секин қоронғилик ичига ғарқ бўла бошлади. Шаҳардан чиқилганда эса, ҳеч нарса кўринмай кетди. Фақат олисларда туп-тўп бўлиб чироқлар милтиллар ва вагон деразаси ортида давоми…

Ўлмас Умарбеков. Юлдузлар (ҳикоя)

Тунда машина ҳайдашнинг ўзига хос гашти бўлади. Ҳамма ёқ сув қуйгандек жимжит. Олис-олисларда чироқлар милтиллаб кўринарди. Йўл юқорилаб борган сари кўкда гоҳ ёниб, гоҳ сўниб турган сон-саноқсиз юлдузлардан фарқ қилиб бўлмайди уларни. Юлдузлар… Юлдузлар… Юлдузлар порлаб турган тунда йўлинг сира давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ширинсой оқшомлари (ҳикоя)

Ширинсой оқшомлари! Нақадар жозибадор, нақадар оромбахш!.. Қуёш қизил бахмал сингари товланиб, ўзини азим чинорлар панасига олганда, бу оқшомлар кўҳна табиат кўрки — тонгдан ҳам мусаффо бўлиб кетади. Гўё бутун қишлоққа атлас пояндоз солингандай… Кенг кўчалар ҳам, қатор ок уйлар ҳам, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя)

Марказий хирургия клиникасининг бош врачи Мирсидиқ Жалилов бир ҳафтадан бери Наманганда дам оларди. Шу ерлик ҳамкасби, уруш йиллари бир қисмда хизмат қилган қадрдон ошнаси: «отпускангни бир гал бизнинг шаҳарда ўтказ, Наманган ҳам курорт жойлардан қолишмайди», деб чақиртириб келган эди.Мирсидиқ дўстининг давоми…

Фарҳод Мусажонов. Сабоқ (ҳикоя)

Осмонни бир текис булут қоплаган, ёмғир майдалаб, эзиб ёғарди.Ходивойнинг дўкони бозорга кираверишдаги савдо чакқон ерда жойлашган, аммо ҳаво паст бўлгани учун бугун харидор сийрак. Ходивой эснаб ўтирганди, бир маҳал синфдош ўртоғи шитоб билан бостириб кириб қолди.— Ҳа, ошна, шаҳдинг пастроқ давоми…

Анвар Муқимов. Қўқон шамоли (ҳикоя)

Қўқон шамоли қишда қутириб кетади. Томларда, дарахтларда, симёғочларда увиллайди, ўкиради, чийиллайди. Дарахтларни эгади, букади, «қарс-қарс» синдиради. Электр симларини узади, ўт чиқаради. Ҳаммаёққа даҳшат солади. Шивалаб ёғаётган қорни ўз майлига қўймай тўзғитади, олис-олисларга учириб бориб пастқамликларга, зовурларга, бурчак-бурчакларга тиқиб ташлайди…Аёзли кун давоми…