Ўлмас Умарбеков. Гайдук қизи (ҳикоя)

1Купрившица воқеаси қўшиқ бўлса арзийди, рухсат этинг, куйлаб берай, қойил қолинг эшитиб… 2Беш бор қўлдан-қўлга ўтди узоқ йили бу қишлоқ, юзлаб болгар ҳалок бўлди, қанча-қанча уй ёнди, далаларда кишнар эди эгасиз қолган отлар, буруқсаган ўт ичида етимлар йиғлар эди. 3Олтинчи давоми…

Ўлмас Умарбеков. Муҳаббат қўшиғи (ҳикоя)

1Кимнинг овози бу? Ким куйлаяпти? Булбулмикан сайраётган? Саъвамикан? Булбул эмас сайраётган, саъва эмас, Бай Василнинг гўзал қизи — Атина бу! 2Бай Василни ўлдиришди. Қоратоғ этагида, маккор ёвнинг ўнтасига бас келди у бир ўзи. Ўн биринчи ёв ташланиб қилич санчди бағрига… давоми…

Ўлмас Умарбеков. Совға (ҳикоя)

— Мен тайёрман. Тайёрмисиз? — сўради Валижон.— Тайёрман, болам. Ёз! — деди Шаҳодат хола. – Лекин нимадан бошлашни билмай, ўйланиб қолди. У сира ўғлига хат ёзмаган эди. Эрига ёзар эди. Раҳматли Раҳмонқул ака арабча ўқишни биларди. Иннайкейин, унинг ёзувини яхши давоми…

Ўлмас Умарбеков. Баҳор (ҳикоя)

Лола сайли жуда гаштли бўлди. Қуёш тепамизга келгунча икки қучоқ-икки қучоқдан лола териб қўйдик. Собиржоннинг севинчи ичига сиғмасди. Касалдан яқинда турган бўлса ҳам, худди ёш боладек у ёқдан-бу ёққа сакраб чопар, кўм-кўк майсалар устига думаларди.— Уриниб қоласан, — дедим охир, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Дутор (ҳикоя)

У ғира-ширада уйдан чиқарди. Қўлида кетмон сопидек узун сопли эркаксупурги, челак. Чиқарди-ю, кўчага разм соларди. Кечқурун қалин қилиб сув сепилган асфальт тротуарнинг нами тарқалган. Шарқираб оқаётган ариқ бетидаги қатор ёш чинорлар орасидан танга-танга нур тушиб турибди. Ҳамма ёқ топ-тоза. Шундай давоми…

Ўлмас Умарбеков. Соат (ҳикоя)

Биз кўпчиликмиз. Дадам, ойим, мен. Тўртта укам ҳам бор. Ойим билан дадам ишлашади. Мен ўқийман, иккита укам ҳам ўқийди. Шунинг учун ҳам ҳар бир хонада соат бор. Биттасида осма соат, биттасида будильник… Лекин ҳеч қайсимиз бу соатларга қарамаймиз. Ойимлар ўзлари давоми…

Ўлмас Умарбеков. Баҳор нафаси (ҳикоя)

Тунги сменадан қайтардим. Кун ҳали эрта. Эндигина ранг олиб келаётган баркашдек қуёш тоғлар ортидан кўтарилмоқда эди. Кўча жимжит. Онда-сонда пишқириб юк машиналари ўтиб қолади. «Гурр» этиб чумчуқлар галаси ерга қўнади-ю, чирқиллаб яна кўздан ғойиб бўлади. Қаердадир, тепада эрта кўчиб келиб, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Куз ҳавоси (ҳикоя)

Саври хола хиёбондан битта-битта юриб борарди, шошмасди. Шошиб нима қилади? Уйда болалари йиғлаяптими ё биронта иши чала қоляптими? Ҳамма иши жойида, болалар йўқ. Болаларни Худо унга кўп кўрган. Нима қилади шошиб? Иннайкейин, ҳали кун эрта. Офтоб энди икки терак бўйи давоми…

Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)

Эрта тонг эди. Эндигина кўтарилган офтобнинг илиқ нурлари деразаларга тушиб, уйларни ёрита бошлаган эди. Ишга вақтлироқ бориш, тўғрироғи, олтин куз ҳавосидан тўйиб нафас олиш иштиёқида уйдан чиқдим. Бир оз этни жунжитадиган шабада эсарди. Кечаси ёмғир ёғиб ўтибди шекилли, асфальт йўлка давоми…

Ўлмас Умарбеков. Олтин япроқлар (ҳикоя)

Дам олиш кунларидан бири эди. Кўчага чиқдим. Кеч куз бўлса ҳам ҳаво очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Ҳамма ёқда япроқлар: ок, сариқ, яшил япроқлар… Гўё кўчага чиқишингизни кимдир билгану йўлингизга гилам тўшаб қўйган.Ҳар йили кузда, хазонрез пайтида менга шундай туюлади. Шунинг давоми…