Асқад Мухтор. Инсонга қуллуқ қиладурмен (ҳикоя)

«Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!»А. Пушкин Қуёш субҳ ёқасини чок этиб, кўк майдонида жилва кўргузгач, Соҳибқирон Қуръони каримни лавҳ устига қўйдилар. Кун саратон буржида эди, шиддати беадад. Ўрда саҳнида давлатпаноҳнинг оқ чодирлари шукуҳу асъаса ила чарақлаб кунга юз тутди.Шу маҳал давоми…

Асқад Мухтор. Жинни (ҳикоя)

Саидумарни олти-етти йилдан бери кўрганим йўқ эди. Кабобхонада бир ярим соатча ўтириб, мириқиб гаплашдик. Мактабдошлардан бири қизини узатнбди, бирининг ўғли аскардан қайтибди, фалончи бобо, жойи жаннатдан бўлгур, ўтган йили кузда том босиб қазо қилибди, фалончи келинойи бўлса икки боласининг устига… давоми…

Асқад Мухтор. Кўк тош (ҳикоя)

Мен тошман, кўк тош. Отим — Яшм. Ўн минг йиллардан бери кўрмаган томошам қолмади. Биров бошига кўтаради, биров сиртимга миниб ўтиради, биров тўрига қўяди, биров — гўрига. Юрмаган йўлим, кўрмаган элим йўқ. Бир Ер юзининг қайси бир нуқтасида ётсам, менга-ку давоми…

Асқад Мухтор. Қодирийни кўрганман-у (ҳикоя)

Мен Абдулла Қодирийни кўрганману кўрдим, деб айтолмайман. Бунга Ҳаким Назир айбдор.Марғилон бозорининг бешик растаси шинам чойхона бўлар эди. Домлам Обиджон ака билан битта нон, бир ҳовуч майиз олиб, энди чой чақирган эдик, домла:— Ана, у ёққа қара…—деб қолдилар шивирлаб,— Абдулла давоми…

Асқад Мухтор. Арвоҳ (ҳикоя)

Абдураҳмоннинг буваси бугун яна келди. Ўша-ўша оқ сурп яктак, шойи қийиқ, оппоқ соқоли ва ярашиқ сутдек салла…Аммо, Абдураҳмон «Келинг бува» дея олмади — бобонинг важоҳати хунук эди.– Сен нима учун мени мужмал ялтоқи қилиб қўйдинг, болам. Сендан умидим шулмиди! Мен давоми…

Асқад Мухтор. Тафт (ҳикоя)

Қобулда боғи Бобур деган қадамжо бор. Унинг баланд тўрида шоирнинг қабри сақланган. Оёқ томондаги қари тутни ўша вақтларда ўтқазилган, деб тушунтиришади. Қадамжони иккинчи бор зиёрат қилганим-да ёнимда менга боғлаб қўйилган соқчидан бўлак одам йўқ эди. Унинг оти Маъриф, камбағалгина аскар давоми…

Асқад Мухтор. Омон қолган одам (ҳикоя)

1956 йили эди. Етимхонада бирга ўсган тенгдошларимни учратиб қолдим. йигирма йилча кўришмаган бўлсак-да, мен у ҳақда анча-мунча гапни эшитиб билар эдим. Ўзим умримда кўп қийинчилик, мушкул вазиятларни бошимдан кечирганман. Лекин менинг кўрган кунимни бунинг кўргиликлари олдида жаннат деса бўларди.У тарихчи давоми…

Асқад Мухтор. Макруҳ (ҳикоя)

Султон-сўтак тайёрагоҳу поезд бекатлари теварагида кира қилади. Машинасини, «Жигули» деса гўё иккита бўлиб қоладигандек, афсус оҳангида «Жигул» деб атайди. Янгийўлми — чинозлик йўловчи чиқиб қолса, мўмайдек пул ундиради-да, ярим кечада ширакайф бўлиб уйига қайтади.Тез-тез зарда қилиб онасиникига кетиб қоладиган беззурриёт давоми…

Асқад Мухтор. Атир (ҳикоя)

У идоранинг эшигига барвақт келиб қолган экан. Ҳали қоровул ҳам тол соясидаги чорпояга чопонини ташлаб, хуррак отиб ётибди. «Ҳой, Мадраим, нима қилиб юрибсан саҳармардонда?» дейдиган одам йўқ. Сувчиники шу-да, ҳамма ухлаганда ишлайди, ҳамма ишлаганда ухлайди. Қуёш найзага келганда шийпоннинг заҳроқ давоми…

Асқад Мухтор. Тақдир кимнинг қўлида (ҳикоя)

Қулаҳматнинг ҳушёрхонадан чиқадиган куни эди. Зулукдайгина мўйлов қўйган ёш лейтенант уни хонасига чақирдию, бундай вақтда қиладиган «ўтит-наснҳат»ини бошлаёлмай, тимискиланиб қолди. Столидаги қоғозларни йиғиштирди, тунги навбатчилар булғаб кетган кулдонни қаёққа тўкишни билмай, ноилож қайтиб жойига қўйди. Бу ҳамон ғашига тегарди шекилли, давоми…