Тоҳир Малик. Замонавий тадбиркор (ҳажвия)

(Лақашиқилдоқ ҳангома) Жуда зарурати бўлмаса-да, Жумқулнинг катта шаҳарга боргиси, унда мардикор ёлланиб ишлагиси келди. Катта шаҳарнинг тузини тотиб, машаққатларини унутмаган йигитлар «борма, шўринг қурийди. Уч кун ичида рўйхатда турмасанг, топганинг назоратчиларнинг томоғини мойлашга кетади», деб қайтармоқчи бўлишди. Табиатан қайсар бўлган давоми…

Тоҳир Малик. Тилла каламуш (ҳажвия)

(Сичқонларнинг ҳафсаласини пир қиладиган ҳангома) Саноқул каламуш тутиб олди. Қопқонсиз, заҳарли дорисиз, шундай қўли билан тутди. Эрталаб туриб қараса, каламуш кўрпача устида ялпайиб ётибди. Ўлганми, деса, қимирлаб қўяди. Шартта чангаллади. Шунда каламуш типирчилаб қолди. Саноқул уни энди ўлдирайин, деб ҳовлига давоми…

Тоҳир Малик. Темир одам (ҳажвия)

(Чўнтакда асралган ҳангома) Насрқулдан сўрашибди: «Худо одамни лойдан яратган экан, сомон ҳам қўшганмикин?» У жавоб берибди: «Қўшган, қўшмаган бўлса одам бу дунё ташвишларига чидолмай, ёрилиб кетган бўларди». Бу бир латифа. Аммо Жазқулнинг фикрича, бошқалар лойдан яралган бўлса ҳам Йўққулободдаги ўқитувчи давоми…

Тоҳир Малик. Марҳабо, талантлар! (ҳажвия)

(Лоф учраб қолса,  маъзур тутғайсиз) Аввалги асрда Йўққулободда эмас, ўзимизнинг телевидениеда «Марҳабо, талантлар» деган кўрсатув бўларди. Унда турли туман ашулакашлару раққосалар кашф қилинарди. Гарчи у кўрсатув аллақачонлар йўқ бўлиб кетган бўлса-да, бизда эмас, Йўққулободда  унинг иш усулидан фойдаланиш давом этаётган давоми…

Тоҳир Малик. Сатира театри, қайдасан? (ҳажвия)

(Бу ҳангомага ишонганларга беш кетмадим) Бетқул Тилқул билан  баҳслашиб қолди. Бетқул ҳеч қачон осмондан олиб гапирмайди. Кўрганини ё эшитганини гапиради. Тилқул эса, жуда-а эшшакдай бўлмаса ҳам, сал қайсарроқ. «Ишонмайман» деб тураверади. Мана, кечаги гап: Бетқул «Кенгқош шаҳрида сатира театри бор», давоми…

Тоҳир Малик. Меҳмондўстлик (ҳажвия)

(Юз грамм лофга тўйдириб олинган ҳангома) Баллиқул Йўққулободда кичик корхона очаётганида яхши ният билан «Меҳмондўст» деб ном берган эди. Ўшанда фаришталар «омийн!» деган эканми, Худога шукур, ишхонасидан меҳмонларнинг оёғи узилмайди. Меҳмондўстлик яхши-да, ҳар қандай муаммо дастурхон устида бир дақиқада ҳал давоми…

Тоҳир Малик. Илмли бозор (ҳажвия)

(Ҳеч қаерда содир бўлмаган ҳангома) Нафасингдан айланай, бу Йўққулобод деган жойда не-не ажойиботлар бўлмайди. Мана, бозор деганда биз  қандай манзарани кўз олдимизга келтирамиз? Бир мошин қовунни туширгач, эски чопонини буклаб, тагига якандоз қилиб олиб, носни отволиб, савдо қилувчи деҳқонними?  Садағанг давоми…

Тоҳир Малик. Пулдан олсинлар, марҳабо! (ҳажвия)

(Сариқ чақага арзимайдиган ҳангома) Биз яшаётган сайёрада элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Пулдан гап очилгудай бўлса, маҳмадоналардан бири Швецария банки яхши дейди, бошқа бирови Лондонники дейдими-ей… Ким Йўққулободга бориб келибди, бу сафсаталарни балчиққа улоқтириб ташлаши аниқ. Швецария банкасини мақтайдиганни суриштириб давоми…

Тоҳир Малик. Ота ўғил (ҳажвия)

(ишониш шарт бўлмаган  лофга қўшни ҳангома) Ота ўғил, деганда биз яхши болаларни назарда тутамиз. Аммо Йўққулободдаги бир мактабда «ота ўғил» дейилса, муаллимлар қочгани жой тополмай қолишади. Гап шунда-ки, Жўрқул болалигида шу мактабда ўқиган, ўғли Ғўрқул ҳам шу ерда ўқийди. Синф давоми…

Тоҳир Малик. Ушланг, ўғрини! (ҳажвия)

(юз грамм  ачиган лоф қўшилгани сезилмаса керак) Йўққулободда эмас, ўзимиз яшаётган сайёрада Французларнинг бир фильми бўларди. Ундаги қаҳрамоннинг уйи Франция-Италия чегарасида жойлашган бўлиб, чегара уйнинг қоқ ўртасидан ўтаркан. Яъни, уйнинг бир-икки хонаси Францияда, ошхона билан ҳожатхонаси эса Италияда экан. Бояқиш давоми…