Абдуқаюм Йўлдош. Алвидо, гўзаллик… (ҳикоя)

Саксонинчи йилларнинг охирлари эди.Саҳро охир-оқибат барибир яна саҳрога айланади, деган гапда ҳақиқат унсурлари бор шекилли, кейинги йилларда чўлнинг қоқ киндигига жойлашган қишлоғимиздан файз кетди. Бу нарса аввало ҳосилдорлик пасайиб кетганида кўринди. Кейин эса гуркираб ўсиб турган дарахтлар аста-секин сўла бошлади. давоми…

Саъдулла Сиёев. Янги замон латифалари

БИРОВНИНГ ПЎСТИНИ Бир одам театрга тушди. Томошанинг ярмига борганда зерикди. Бир тарафдан зал совуқ, унинг устига саҳнада ўйналаётган воқеа ҳам бачкана эди. Кетгиси келди. Пастга тушди. Кийимхонага бориб, пўстинини сўради. Кийим берувчи унга ялтоқланиб боқди. — Ие, кетопсизми, акамулло? Шундайчин давоми…

Асқар Маҳкам. Шавкат Раҳмоннинг сўнгги нафаси

Эй, гулим, Кўзларга ёшлар тўлгандаСоямиз қўшилган дамларни эсланг!Шавкат РАҲМОН … У юзини терс ўгирди.— Нимага келдингиз? Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, ўйдим-чуқур юзи энди бурунгидек қоятошни эслатмас; мусаввир юртдоши чизган полотнодан давоми…

Норқобил Жалил. «Мен ер билан салом-алик қиламан» (2004)

Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган давоми…

Шукур Қурбон. Бўз боласи ўзбаки сўзнинг

1. “СИЗ — МАҲАММАТ ЮСУПСИЗ-А…” Аслида бу хотирани мен эмас, менинг тўғримда Муҳаммад Юсуф ёзганида тўғрироқ бўларди. Ҳарҳолда ундан беш-олти кўйлакни ортиқроқ кийгандим. Шоирнинг ўзи ҳам буни ҳис қилиб, менга андижонча, яъни исмимни қўшмай, ўз жигарларимдек самимият билан “ака”, деб давоми…

Умарали Норматов. Қодирий ҳақида қайдлар

«ЎТКАН КУНЛАР» ВА ҚЎРҚУВ САЛТАНАТИ ХХ аср ўзбек насрининг шоҳ асари «Ўткан кунлар» романи илк бор 1922 йили «Инқилоб» журнали саҳифалари орқали дунё юзини кўра бошлаган эди. Ўша дақиқалардан эътиборан бу асар миллатнинг ҳар бир зиёлиси, китобхони руҳиятига, маънавиятига, қолаверса, давоми…

Набижон Боқий. Гўрўғли султон ҳузурида

Тўра Сулаймон баҳорда бир кўриниш бериб, қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб кетганча дом-дараксиз кетди. Нима бало, бедарак йўқолдимикан, деб ўйладик. Ундай десак, гоҳ Иқболдан, гоҳ Асқар Маҳкамдан, “уёқ-буёққа кетиб қолманг, Тўра бува ташриф буюрмоқчилар”, деган хушхабар эшитилиб қоларди. Лабимизни ялаб, юзимизга давоми…

Ҳамид Зиёев. II жаҳон уруши ва ўзбеклар

Гарчанд чор ҳукумати ағдарилган бўлса-да, лекин унинг мустамлакачилик сиёсати ва миллий зулми шўро давлати томонидан изчиллик билан давом эттирилди. Чоризм давридаги ҳақ-ҳуқуқсизлик, адолатсизлик, қирғин-барот ва миллий бойликларнинг таланиши энг юқори чўққига кўтарилди. Тарихда кўрилмаган бундай фожиаларнинг барчаси салтанатпарастлик ва коммунистик давоми…

Ҳамид Зиёев. Биринчи жаҳон уруши ва ўзбеклар (биринчи мақола)

Ўзбек халқи кўп минг йиллик тарихнинг муайян бир даврларида чет эл босқинчиларига қарши олиб борган курашларида юз минглаб одамлари ва бойликларидан айрилди. Кўп шаҳар ва қишлоқлар вайронага айлантирилди. Аммо халқимиз ўтмиш замонларда чоризм ва шўро давлатининг 130 йиллик ҳукмронлиги давридагидек давоми…

Шариф Юсупов. Хоннинг сўнгги илинжи (иккинчи мақола)

Синхрон жадвалга кўра, ҳаж мавсуми 1877 йили 16 декабрдан, 1878 йили эса 5 декабрдан бошланган. 1877 йилги ҳаж мавсумига етиб бориш учун Худоёрхон ихтиёрида 45 кун муддат бўлган. Бу муддат ичида ҳам хон бемалол Маккаи мукаррамага етиб бориши мумкин эди, давоми…