Абдуғани Абдувалиев. Шарҳ (ҳажвия)

Шарвонбининг дарвозахонаси нақ интернетнинг ўзи. Нафақат шаҳар ва вилоят, балки бутун мамлакат, ҳатто жаҳон миқёсидаги янгиликлар ҳам шу марказдан тарқалади. Шарвонби хонтахтани дарвоза остонасига қўйиб, савдони бошлаши билан бекорчи қўшни хотинлар ҳам гўшт ҳидини сезган аридек бирин-кетин инларидан чиқиб, шу давоми…

Шокир Абдулазиз. Ҳожатбарор (ҳажвия)

— Қизи бор уйнинг дарвозасини шоҳ ҳам, гадо ҳам тақиллатаркан, ўргилай овсин, яхши ният билан қулчиликка келдик.— Хуш келибсизлар, қадамларингизга ҳасанот, қани, ичкарига марҳамат…Семиз баданларини янада бўрттириб турган тор атлас кўйлакли аёллар чўғдай гиламлар тўшалиб, янги кўрпачалар солинган, уларнинг келиши давоми…

Ҳаким Назир. Маслаҳат (ҳажвия)

Таниқли адибга вилоятдан хат келди. Унда бир одам ижодга қаттиқ берилгани, кўпдан қоғоз қоралаб келаётган бўлса-да, ёзганлари матбуот юзини кўрмаётганидан нолибди. “Сиз асарни қандай ёзасиз, шуни хат орқали билдирсангиз. Ё бўлмаса, бевосита маслаҳат олиш учун ҳузурингизга борсаммикин”, дебди. Ёзган нарсаларидан давоми…

Комил Аваз. Қоракўз (ҳикоя)

Қоракўз билан танишган одам унинг кўзига қарайди. Буни Қоракўз билади ва хиёл кулимсираб, «Кўзингиз қора бўлмасаям, исмингиз Қоракўзлиги ажаб экан, дея ўйлаяпсиз-а», дегандай қиймириб қарайди. У кўзининг қорамтир кўкишлиги сабабини яхши билади. Мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келган кунлари баъзи курсдош давоми…

Муқаддас Аҳмедова. Маржон (ҳикоя)

Жаббор акани Худо урди: бугун олган маошини ичиб қўйди. Аслида у яккаю ягона қизи — Заҳронинг туғилган кунига маржон шодасини сотиб олиб совға қилмоқчи эди. Афсуски, ҳаммаси чаппасига кетди.Жаббор ака йўлак чеккасидаги ёғоч ўриндиққа беҳол чўкиб чуқур нафас олди. Теварагига давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Анқов экан (ҳажвия)

Ўзиям одам бўлмайдиган анқовига учраган эканман-да…Мен унга айтдим: манави эгнимдаги костюм сал уриниброқ қолди, янгилаш керак, деб. “Албатта янгилаш керак”, дейди. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, яна шама қилиб кўрдим. Катта-кичикнинг олдида устимга обрўлироқ нарса илиб юрмасам бўлмас, дедим. Ҳар қалай, давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Номталаш (ҳажвия)

Ростини айтай: ҳажвияга “номталаш” деб сарлавҳа қўяйми ё “хомталаш”, дейми… анча ўйландим. “Нега?” дейсизми? Келинг, бир бошдан сўзлай…Топоним комиссия раиси қон босими ошиб шифохонага тушиб қолгач, мана шу ташвишлар менинг бошимга тушиб турибди-да. Энди англаяпман, бечоранинг қон босими бекорга ошмаган давоми…

Эркин Усмон. Қармоққа илинган ҳикоя (ҳажвия)

Холхўжа ахийри қўймади.Бу сафар балиқ овига чиқадиган бўлдик. Мен-ку, табиатан саёҳату саргузаштларга суяги йўқроқ одам эмасманми, “Насиб қилса кўрамиз”, деб қўяқолдим. Бу “йўқ”дан кўра, “ҳа”га яқинроқ жавоб эканлигини сезган Холхўжа суюниб кетди. Лекин, Жўравой акани кўндириш азобул-азобга айланди. Холхўжа унинг давоми…

Абдуқодир Ҳайитметов. «Яша Турон» (ҳикоя)

Онамиз раҳматлик бирон хонанда радиода меъёрига етказиб яхши бир қўшиқ айтса ёки бирон раққоса саҳнада қойилмақом қилиб ракс тушса, ундан таъсирланиб, бизга:— Дунёга келиб, шуларнинг ҳам дилида бирон армони бормикан-а! — деб қўяр эдилар.У кишининг назарида бундай одамлар Худо берган, давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Тўёна (ҳикоя)

Одилжон қиз узатадиган бўлди. Куёв кенг елкали, қорақош йигит экан. У куёвни уйига таклиф қилди, танишди. Меҳмонхонанинг тўрига чиройли стол ясатилиб, бўлажак қайнота ва куёв суҳбат қуришди.Одилжон йигитнинг уйидагилари, институтда сиртдан ўқиши, тузуккина жойда ишлашидан хабар топди. Оғир-вазмин, бироз тортинчоқ давоми…