Юлдузлар на кечаси, на кундузи ҳеч қаерга ғойиб бўлмайди. Қуёш нури юлдузларникидан бир неча баробар кучли бўлгани учун ҳам на Ой ва на юлдузларни биз кундузи кўра олмаймиз. Қуёшнинг бизга яқинлиги юлдузларни кундузи илғашимизга имкон бермайди.
Осмонни Қуёш ботаётганда кузатиш жуда мароқли: қани, қайси юлдуз биринчи бўлиб пайдо бўлар экан? Тун қоронғисидаги энг ёрқин юлдузлар айнан Қуёш ботгандан сўнг илк пайдо булганлари эканини илғаб олиш қийин эмас.