Хуннлар Европада пайдо бўлган. Улар Осиёдан келиб, Дунай дарёсининг ўрта оқими бўйлаб жойлашишган. Уларнинг раҳнамоси Аттила бўлиб, унинг номи ҳозирга қадар йиртқичларча шафқатсизлик рамзи ҳисобланади. 451 йилда Аттила ўз тўдасини Галлия томон бошлаб боради. Бироқ Мауриакага етганда уларнинг йўлини ғаройиб бир иттифоқчи қўшин тўсиб чиқади. Равеннадан юборилган Рим армияси, Галлиянинг шимолидан франклар, жанубдан вестготлар ва аланлар — даҳшатли хавф уларни бирлаштирганди. Маруриака ёнидаги жангда Аттила енгилади ва Дунай бўйига чекинади.
Кейинги йили у Италияда пайдо бўлади. Нияти — Римни вайрон қилиш эди. Константинопол армиясининг зарбаси хавфи ҳамда Рим папаси Лев 1 билан учрашувгина уни орқага қайтишга мажбур қилади. Бир неча ойдан сўнг Аттила вафот этади ва ниҳоят Европа эркин нафас ола бошлайди.