Умуртқалилар нима?

Чумчуқ, акула, питон (тропик мамлакатларда учрайдиган йирик бўғма илон), қурбақа, ит ва одамни бирлаштириб турадиган бирор жиҳатлар борми, нима деб ўйлайсиз? Агар сиз бу саволга, ҳа, дея жавоб берсангиз ҳақсиз, чунки юқорида номлари саналган мавжудотларнинг умумийликлари бор. Уларнинг ҳаммасида умуртқа бор.

Умуртқа яхлит суякдан иборат эмас, у майда суяклар изчил бирлашган поғоналар — умуртқалардан таркиб топган. Унинг мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги муҳим аҳамият касб этиб, умуртқали ҳайвонлар олимлар томонидан умуртқалилар синфига ажратилади. Қолган ҳайвонлар моллюскалар, ҳашаротлар, қуртлар ва бошқалар умуртқасизлар синфини ташкил этади.

Умуртқалиларнинг бир учига, албатта суякнинг бўш қутисига ўхшаш бош суяги бирлашади. Унда ҳайвоннинг бош мияси сақланади. Унга умуртқа суяги узунаси бўйлаб, бўғимлар орасида жойлашган йирик асаб томирлари бирлашган. Бу толалар орқа мияни ташкил этади. Орқа мияга бир учи умуртқали ҳайвоннинг ҳар бир аъзосига тарқалган ингичка асаб торлари уланган.

Умуртқалиларга яна бир хос хусусият — қон томирларининг бир-бири билан бириккан, яъни қон юритиш системасининг мавжудлигидир. Ана шу томирлар орқали организмнинг ҳар бир ҳужайрасига озиқ моддалар ва кислород етиб боради. Ингичка томирлар бирлашиб, йирик-кўк томир ва қизил қон томирини шакллантиради, уларнинг энг каттаси қон юритиш системасининг марказига — юракка уланади.

Умуртқалилар бошқа ҳайвонлардан ўзининг скелетидан ташқари мушаклари ва пайларидан иборат бўлган, тутиб ҳаракатга келтирувчи мукаммал аппарати билан ажралиб туради.