Тамаки иқлими мўътадил иссиқ мамлакатларда яхши ўсади.
У бизнинг шароитда ҳам ўсади. Тамаки япроқлари катта ва юмалоқ бўлади. Ундан чекиладиган модда олиш учун дастлаб қуритилади, сўнгра бир жойга хирмон қилиб йиғилади. У шу йўл билан ачитилади. Натижада япроқлари малла ва хушбўй бўлиб қолади.
XVI асрда Франциянинг Португалиядаги элчиси Жан Никот Парижга тамаки уруғларини юборади. Шунинг учун ҳам тамаки таркибидаги наркотик модда — никотин алколоиди унинг номи билан аталади.
Тамакидан тайёрланган дамлама ўсимликларга пуркалганда, у ўсимликларни зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилади. Тамакидан дори тайёрлашда ҳам фойдаланилади.