Табақа тизими нима?

Эрамиздан аввалги 2 минг йиллик бошида орий халқи Ҳиндистоннинг шимоли- ғарбига кўчиб бориб жойлашади. Орийлар Шарққа томон силжиб бориб, биринчи минг йиллик бошида Ганг дарёси юқорисидаги водийни эгаллади. Уларнинг тили — санскритнинг қадимги шакли (Шимолий Ҳиндистоннинг ҳозирги тилининг акси) эди.

Фақат тил эмас, балки ҳозирги ҳинд маданиятининг бошқа элементларининг илдизи ҳам, масалан, табақалар тизими орийлар цивилизациясига бориб тақалади. Ҳинд динининг айрим маъбудлари ҳам орийлардан келиб чиққан. Орий маъбудлар ва орийларнинг жамият тузилиши ҳам қадимги ҳинд адабиётининг сақланиб қолган кўҳна обидалари — ведалар туфайли маълумдир. Ведалар оғзаки равишда авлоддан-авлодга ўтиб келган, эрамиздан аввалги 11 асрдан бошлаб эса қўлёзмаларда қайд этилган. «Ригведа» — мадҳиялар мажмуаси. Уларда деҳқон жамоаларида орийларнинг ўз қўл остиларидаги орий бўлмаган туб халқлар билан ўтган ҳаётлари акс эттирилган.

Қадимий орийлар жамияти тўрт ижтимоий гуруҳга бўлинганди. Биринчиси, брахман коҳинлар эди. Иккинчи гуруҳни жангчилар ёки кшатрийлар ташкил қиларди. Учинчи гуруҳ савдогарлар, деҳқонлар ва ҳунармандлардан иборат эди. Уларни вайшялар дейиларди. Сўнгги гуруҳ шудралар — ходимлар ва хизматкорлардан иборат эди. Орий бўлмаганлар Ҳиндистонда янада паст табақа ҳисобланарди. Ижтимоий гуруҳларнинг бундай тизими охир-оқибат табақачилик тизимига айланиб кетди. Юзлаб табақалар ва қуйи табақалар юзага келди. Орий бўлмаганлар зоти тоза ҳисобланмас, улар эътибордан четдаги кишилар ҳисобланарди.