Якобинчиларнинг етакчиси шафқатсиз Максимилен Робеспер (1758—1794) эди. 31 ёшида Бош штатларга сайланган, ажойиб адвокат ва судя бўлган бу одам, оддий кишиларнинг ҳуқуқларини жон-жаҳди билан ҳимоя қиларди. Унинг тасаввурига кўра оддий халқнинг хайрли ишларига фақат бузғун жамият ва иллатли кишиларгина халақит беради. Шунинг учун ҳам турли маънавий иллатларга эга кишиларни бир бошдан қирғин қилиш керак.
Эндиликда ана шу ғоя асосида бош кесувчи жодининг тиғи ҳар куни кунда устида бир неча бор кўтарилиб тушарди. Халқ душманлари (дастлаб фақат бойлар) кундада жон бердилар. Дастлаб бу қисматга қиролнинг беваси Мария-Антуанетта, кейин герцог Орлеанский, унинг кетидан эса руҳонийлар ва аслзодалар гирифтор бўлди. Улардан кейин Робеспер яқиндагина унинг тарафдорлари бўлган (масалан Дантон каби) кишиларни, уларнинг хотинлари ва яқин қариндошларини қатли ом қилди. Шундан сўнг ўзининг бошқа рақибларига ташланди. Робеспер ҳамма жойда бузғунчи аёлларни, эркакларни кўрарди. Оқибатда шафқатсиз террор авж олди. Унга қарши бориш жиноят ҳисобланарди. Бутун Франция қўрқув ва даҳшат остида яшарди. 500 мингга яқин одам турмага қамалганди, 17 минг кишининг боши эса жодида кесилди. Ниҳоят ўз жонидан хавфсираган Робеспернинг маслакдошлари унга хиёнат қилишиб, унинг ўзининг бошини ҳам жодидан ўтказишди.