Қадим замон одамлари орасида авлиё копра деган қўнғиз катта эътиборга сазовор бўлган. У тинчлик, қуёш ва жасур аскар рамзи бўлган, ибодатхоналарга бу жониворнинг улкан тасвири туширилган. Безгакка чалинган одамларнинг баданига қўнғизлар қўйишиб, даволашган.
Копраларнинг урчиши жуда ғалати. Макиёни яхши сақланган сигир гўнгини танлаб, унга тухумини қўяди, сўнг ота-онаси ўсаётган шарни қотмагунча думалатаверишади. Бу пайт уларнинг бири шарни орқа оёқларида тутиб, олд панжалари билан олдинда юради, иккинчиси эса шарни ортидан суради. Шундан сўнг шар қаттиқ ва силлик ҳолга келади, узунлиги 5 сантиметрга етади.
Шар тайёр бўлгандан кейин яна бир мушкул иш чиқади: уни чуқурчага кўмиш керак. Биринчи тухум бир ёқли қилингач, ота-она иккинчи, учинчи тухумни, хуллас, иш жойида ҳолдан тойиб ўлгунига қадар думалатишда давом этадилар. Уларнинг ўрнига шар ичида янги ҳаёт пайдо бўлади, яқин кунларда тухумдан личинка ёриб чиқади ва у ота-онаси тайёрлаб қўйган озуқани тўхтовсиз еб, тез ўсиб боради. Бир неча ойдан сўнг у шу ерда ғумбакка айланади, баҳорда ер юзига янги қўнғиз бўлиб чиқади. Қўнғизлар жуфтлашган пайтидан то ўлгунига қадар шарчани думалатадилар.