Ойда ҳам тортиш кучи амал қиладими?

Тортиш кучи ёки гравитация ҳодисасини Коинотдаги барча катта-кичик жисмлар яқинида кузатиш мумкин. Бу ҳар хил жисмлар ўртасида тортиш кучи мавжудлигини билдиради.

Аммо бундай куч катталиги икки нарсага: жисмларнинг массаси ва улар ўртасидаги масофага боғлиқ. Масалан, сизнинг танангиз билан Ер ўртасида ҳам тортиш кучи амал қилади.

Ернинг ўлчамлари ниҳоятда катта бўлгани учун ҳам айнан у сизни тортиб туради. Аксинча бўлиши мумкин эмас. Ер юзасида турганингизда тортиш кучи сизнинг оғирлигингизга тенг бўлади. Бироқ сайёрамиз маркази билан ўзингизнинг орангиздаги масофани иккига кўпайтиришингиз билан (яъни Ер юзасидан 6 500 км юқори кўтарилишингиз билан) оғирлигингиз 4 марта камаяди.

Ой улкан осмон жисми бўлишига қарамай, Ердан анча кичик. Унинг массаси Ерникидан 80 марта кам. Шунинг учун ҳам унинг тортиш кучи (гравитацияси) Ернинг тортиш кучидан анча кам. Агар Ойга бориб қолсангиз, танангиз оғирлиги 6 марта камаяди. Бошқача айтганда, агар сиз Ой юзасида баландликка сакраш билан шуғулланадиган бўлсангиз, Ердагига нисбатан 6 марта баландроқ сакрашингиз мумкин бўлар эди.