Бу саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаса керак. Ердаги энг кучли телескоплар билан ҳам юлдузларнинг барчасини кўриш мумкин эмас. Барчамизнинг уйимиз бўлмиш Ер (юлдуз ҳам эмас!), бор-йўғи, кичик бир сайёра бўлиб, у ўртача катталикдаги юлдуз — Қуёш атрофида айланади. Қуёш эса ўз навбатида Сомон Йўлидаги кичик бир юлдуздан бошқа нарса эмас.
Бизнинг галактикамизда бундай миллион-миллион юлдузлар бор. Бундан ташқари, Сомон Йўлининг ўзи Коинотдаги минг-минглаб галактикалардан биридир…
Минг-минглаб галактикалардан биттаси бўлган бизнинг галактикамиз ҳам шу даражада бепоёнки, жуда катта тезликка эга бўлган ёруғлик унинг бир чеккасидан иккинчи бир чеккасига етиб боргунча минг йиллар вақт ўтади. Шундай экан, биз осмондаги юлдузлар сонини ҳеч қачон аниқ ҳисоблаб чиқа олмаймиз. Лекин саволга қуйидагича жавоб бериш ҳам мумкин: юлдузлар сони шу даражада кўпки, уларнинг миқдорини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.