Сиз бирор марта сув кўтарилган пайтда қўзғалган тўлқин бўйлаб денгиз ичкариси томон тиззангиз сувга ботгунча узоқ юрганмисиз? Айрим жойларда сувнинг баланд ва паст кўтарилишини бир-биридан ажратиш анча қийин бўлади.
Бунинг Ой таъсирига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сув гравитация таъсирида кўтарилади. Ер Ойни тортгани каби Ой ҳам Ерни тортади, аммо Ойнинг тортиш кучи Ерникига нисбатан кучсиздир. Ой Ерни тортиши натижасида сув юзасида тўлқин ёки қавариқлик ҳосил бўлади ва сув баланд кўтарилади.
Ой Ернинг орқа томонидаги сувни камроқ тортади. Ой Ернинг ўзига тескари томонидан узоқроқ бўлгани учун ўша томонда ҳам қавариқлик ҳосил бўлади. Шунинг учун Ернинг иккала томонида ҳам сув баланд кўтарилади.
Ой Ер атрофида айланаётгани сабабли бу икки сув «ўркачи» ва сувнинг пасайган сатҳи Ойга нисбатан илгариги ҳолатдалигича қолаверади. Агар Ер юзаси бутунлай сув билан қопланганида эди, сувнинг баланд ва паст кўтарилиши ўртасидаги алмашув мунтазам бўлиши мумкин эди.
Бунга бошқа кўплаб омиллар халақит беради. Шундай омиллардан бири қитъаларнинг салмоғидир. Улар сувнинг кўтарилиш оқими вужудга келишига сабаб бўлади. Оқимлар соҳил бўйларини айланиб ўтиб, маълум бир жойларда, масалан, кўрфазларда тўпланади.
Тўғри соҳил чизиғига эга бўлган нишаб қирғоқларда сув кўтарилиши учун кенг майдон бўлгани сабабли, сатҳ унча кўтарилмайди. Аммо бундай сув тор қўлтиқ ёки каналга дуч келганида, кенгликларга оқиб кетолмагани учун ҳам баланд кўтарилади. Масалан, Фанди қўлтиғида сувнинг кўтарилиши ва пасайиши ўртасидаги фарқ 21 метрдан ошиқроқ баландликни ташкил этади. Шу билан биргаликда Ўрта Ер денгизида сувнинг сатҳи, бор-йўғи, 0,5 метрга кўтарилиши мумкин.