Кўзойнакли илон (кобра)ни россияликлар кўришмаган, чунки бу илон мамлакат об-ҳавосига мослашмаган. Кўзойнакли илон энг заҳарли илонлардан бири. Сиз телевизор ва киноларда кўзойнакли илонларни кўрган бўлсангиз керак. Уларни таниш қийин эмас, уни одатда афсунгар билан бирга, у қамишсурнай чалаётганда кўзойнакли илон гўё мусиқадан завқ туяётгандай бошини кўтариб, бўйнини шишириб, енгилгина солланиб, қотиб туради. Шунинг учун ҳам кўзойнакли илон мусиқани хуш кўради, деб ўйлашади. Аслида, айни вақт кўзойнакли илон ҳужумга шайланаётган бўлади. Бу илонлар ҳеч қачон дарҳол ҳужумга ўтмайди, аввал худди ўйнаётгандай солланиб туради, морбозлар ўз илонларининг хулқини жуда яхши билади, кўзойнакли илон ҳужумга тайёр бўлиши ҳамоно уларни дарров қафасга солиб қўядилар.
Кўзойнакли илонни мусиқа жалб этмаётганию унинг рақсга тушмаётгани, бор-йўғи ҳужумга тайёрланаётганини билиш озроқ зерикарли. Аммо айрим кўзойнакли илонлар ҳақиқатан ҳам гўзал нарсани ҳис этиши исботланган. Африка ва Жанубий Осиёда яшайдиган кўзойнакли илонлар, айтишларича, одамларга, айниқса болаларга жуда садоқатли бўлар экан.
Айтганча, бу илоннинг номи ҳеч қандай қўрқинчли эмас. Кобра португалча «илон» дегани. Унинг тўлиқ номи яна ҳам кулгили: «кобра де капелло», бу «соябон тагидаги илон» маъносини беради. Унинг бундай ном олишига асабийлашган пайти бўйнининг шишиши сабаб бўлган, айни вақтда у гавдасига соябон кийиб олгандай таассурот уйғотади.