Кенгуру — Ердаги ҳайвонларнинг энг ғаройиби ва қадимийси ҳисобланади. Бизга маълумки, юз минг йиллар илгари ерда кенгурининг отга тенглашадиган тури яшаган!
Ҳозирги кунда кенгуруни «Кенгурулар мамлакати» деб аталмиш Австралияда учратиш мумкин. Кенгуру ҳатто бу мамлакат гербида хам акс эттирилган.
Кенгуру — халталилар орасида энг машҳури. Она кенгуру болаларини орқа оёқлари орасида қорнида жойлашган мўйна халтачада олиб юради ва шу ерда боқади. Кенгуру болалари бу халтачада узоқ муддат яшайди.
Туғилганда бир дюмдан бир оз каттароқ ҳажмдаги кенгуру боласи увоққина, пушти ранг, туксиз, дум-думалоқ бўлади! Онаси туғилган заҳоти уни халтачасига солади ва бола яна маълум муддат мутлақ ночор аҳволда бўлади. Олти ойлик бўлганда, у кучукчадек катталик касб этади. У ҳамма ерга онасининг халтасида бошини чиқариб боради. Онаси дарахтлар баргларини ейиш учун тўхтаганда, у ҳам баргларни узиб ейди.
Кенгуру боласи юриш ва югуришни ургангандан кейин ҳам илиқ, хавфсиз халтачани тарк этгиси келмайди. Хавф туғилганда она боласи олдига сакраб-сакраб келади ҳамда уни лаблари билан олиб, бетўхтов ва оҳиста халтачасига солади.
Кенгуру катта бўлганда бўйи икки метргача етади. Унинг олд оёқлари калта ва орқа оёқлари жуда узун бўлади. Бу кучли орқа оёқлар кенгуруга 13 метргача узунликка сакраш имконини беради! Кенгуру сакраш вақтида таяниш ва мувозанатни сақлаш учун ўзининг улкан, узун думидан фойдаланади.
Австралияда кенгурулар овланади, чунки улар ҳосилни пайхон қилади. Улар гўштидан таом, терисидан ажойиб, пишиқ чарм тайёрланади. Кенгуруни хавф-хатардан тезлиги ва узоқдан яқинлашаётган душманни эшитиш имконини беради сезгир қулоқлари ҳимоя қилади. Кенгуру овчи итлар кўмагида овланганда у итни олд оёқлари билан тутиб олиб, орқага оёғининг бир зарбаси билан тепиб ўлдириши мумкин.