Табиат тиканларни меванинг этини йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун яратган. Улар ҳам тиканли сим бажарган вазифани адо этади.
Эътибор берсангиз, инсон кўпинча табиат ихтироларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади.
Ёввойи каштан ва бошқа кўпгина дарахтларнинг мевасини қаттиқ пўчоқ қоплаб олган бўлади. Бу пўчоқни олманинг уруғларини ўраб турган эти ва юпқа пўстига қиёслаш мумкин.
Малла каштанлар каштан дарахтининг уруғидир. Олманинг уруғлари эса меванинг ичида жойлашган бўлади. Уруғларнинг ичида келгуси ўсимликнинг ҳомиласи бўлган мева куртаклари бор. Бундан ташқари, уруғнинг таркибида эндосперм мавжуд. У ўсимлик учун дастлабки пайтларда зарур бўлган озуқа омборидир.
Озуқа моддалар захираси янги ўсимлик униб чиқаётган пайт ишлатилади. Уни ҳеч ким бевақт еб қўймаслиги учун мева тикан билан ҳимояланади. Қулай шароит келди дегунча, тиканли яшил пўстлоқ ёрилиб кетади ва мева униб чиқа бошлайди.
Ўсимликларнинг меваси таркибида кўплаб озуқа моддалари ва дармондорилар бўлгани учун ҳам одамлар ва ҳайвонлар хуш кўриб ейишади. Биз каштан, бодом, ёнғоқ, ловия ҳамда бошқа дарахтларнинг эт ва юпқа пўстдан иборат меваларини истеъмол қиламиз. Айрим уруғлардан олинган ёғ ҳам истеъмол қилинади.