Картошка Россияга XVIII асрнинг бошларида олиб келинган. Пётр I Голландиядалик вақтида картошкадан тайёрланган таомни еб кўради ва ёқиб қолгач, Россияга ўстириш учун бир қоп туганак юборади.
Картошка янги жойга тезда мослашиб кетади, аммо унинг кўпайишига рус деҳконларининг бу ажнабий экиндан қўрқиши халақит берди. Айтишларича, бундан хабар топган Пётр I уни оммалаштиришда бир айёрлик қилишга қарор қилади. У далаларга картошка эктириб, уларнинг теварагига қуролланган қўриқчиларни тайинлайди…
Аскарлар далани кун бўйи қўриқлаб, кечалари ухлагани кетишар эди. Яқин атрофда яшовчи деҳқонлар шайтонга ҳай бера олмай, картошкани ўғирлаб, ўз полизларида ўстира бошлайди.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, дастлаб картошкадан заҳарланганлар ҳам бўлган, чунки унинг хусусиятларини билмаган кишилар хомлай еб кўришган. Хом картошкани ейиш мумкин эмас, боз устига заҳарли ҳамдир. Картошка ҳам буталари гуллагандан сўнг пишадиган кичкина помидорга ўхшаш мевалар тугади.
Францияда (ҳали картошканинг барча фойдали хоссалари одамларга маълум бўлмаган кезлар) зодагонлар ўртасида костюмларнинг ёқа белгиларига картошка гулини безак сифатида тақиб юриш расм бўлган.
Картошка Россияда жуда тез суръатлар билан тарқалиб кетди, бошоқли экинлар камҳосил бўлган йиллар одамларни муҳаррар очликдан сақлаб қолди. Шунинг учун ҳам у Русияда иккинчи нон дея ном олган.
Картофелнинг тўйимлилик хоссаси немис тилидаги «крафт тойфель» («дев кучи») сўз бирикмасида ўзининг аниқ ифодасини топган.