Не ажабки, биз умуман гуллигини билмасдан қайсидир ўсимликнинг «гулидан» завқланамиз! Бордию биз ўсимликдаги ёрқин рангли ўсимтани гул деб ҳисобласак, унда катта хато қилган бўламиз.
Масалан, баҳорда очиладиган қизилгулнинг «гултожи» ҳеч қачон гултож эмас.
Бошқа томондан олганда, майса учидаги соқолли попук гулдир! Пишиб етилмаган маккажўхори сўтаси ҳам гул. Ботаникларнинг аниқлашича, гул-гулчанг ёки уруғ, ёки унисини ҳам, бунисини ҳам бирга ишлаб чиқарадиган ўсимлик аъзосидир. Фақат уруғдан кўпаядиган ўсимликларнинг гули бўлади. Ўсимликнинг уруғ ҳосил қилиши ва етилишига бевосита тегишли аъзосигина гулга мансуб бўлиши мумкин.
Нима учун гуллар ҳид таратади? Гулларнинг гултожларида маълум ёғ бўлсагина ҳиди бўлади. Бу ёғни усимлик ишлаб чиқаради ва унинг ўсиш таркибий аъзоси ҳисобланади. Айни ёғлар мураккаб таркибга эга. Айрим ҳолларда бу таркиб парчаланиб, тез буғланиб кетадиган учувчан мойлар ҳосил қилади. Мана шу ҳол рўй берганда биз гул таратаётган ҳидни сезамиз.
Гуллар таратадиган турли ҳидлар учувчан мойларнинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлиб, уларнинг бирикмаси турли ҳидлар ҳосил этади. Айтганча, айни ёғлар нафақат гулларда, балки ўсимликларнинг баргларида, пўстида, илдизида, ҳосил ва уруғларида ҳам бўлади. Мисол учун, бундай ёғ лимон ва апельсин мевасида, бодомнинг уруғида, долчиннинг пўстлоғида мавжуддир.
Гулларнинг ранги қандай ҳосил бўлади? Гулларга қизил, кўк, оч бинафша, гунафша ва бошқа нозик тус берадиган пигментлар «антоцианин» деб айтилади. Сариқ, тўқ сариқ, яшил ранглар бошқа пигментлардан ҳосил бўлади. Бу хил пигментлар хлорофилл, каротин ва ҳоказо дейилади. Бу пигментларнинг кимёвий таркиби ҳам турличадир.
Шундай қилиб, гулларнинг ранги пигментлар — антоцианин ва пластидларнинг мавжудлигига боғлиқ. Айрим пигментлар бир ранг берса, бошқаси бошқача ранг беради.