Гарпиялар нима?

Гарпиялар Жанубий Америка чангалзорларида ҳаёт кечиради. Улар жуда баланд учади.

Уларнинг кўзи жуда ўткир, шу боис улар ўлжасини жуда узоқдан илғай олади. Улар ўлжа пойлаб, узоқ вақт осмонда айланиб учади, кўриши ҳамоно пастлайди ва уни тирноқлари билан тутиб олади. Гарпиялар тўтиқушлар ва кичик маймунлар билан тирикчилик қилади.