Ердан кўринадиган сайёраларнинг энг ёрқини Венера — Чўлпондир. Чўлпоннинг катталиги Ерники билан бир хил, унинг юзасида ҳам тоғлар ва саҳролар бор. Унинг атмосфераси заҳарли карбонат ангидрид газидан иборат. Ушбу газ шу даражада зички, ўзига келаётган иссиқликни тутиб қолади ва сайёра юзасини жуда қизитиб юборади.
Чўлпон Қуёш системасидаги сайёраларга қарама-қарши йўналишда айланади. Бунинг маъноси шуки, Қуёш у ерда Ғарбдан чиқиб, Шарққа ботади.