Бўйи 15 метрга етадиган энг узун чувалчанг Атлантика океанининг Европа соҳилларида яшайди. Уни узун линеус дейишади. У одатда ёлғиз эмас, бутун бошли оиласи билан бирга яшайди. У бинафшаранг шуъла таратувчи тўқ қўнғир тусда бўлиб, силлиқлангандай туюлади.
Елкасидан узунасига бир нечта шаффоф ва қорамтир чизиқлар ўтган. У одатда кечаси, океанда сув кўтарилган пайти овқатланади. Кундуз кунлари соҳилга яқин тошлар орасида бекиниб ётади.
Қора денгизда ҳам линеуслар яшайди. Бироқ у юқорида айтганимиздек узун эмас, 60 сантиметрдан ошмайди.