Бу тарих бундан тахминан 400 йиллар олдин бошланган эди: Голландия кемаларининг бири Ҳинд океанида жойлашган Маврикий оролига келиб тўхтайди. Қуруқликда ҳам, сувда ҳам кўникиб кетилган каптар, балиқ каби ҳайвонлар билан бир қаторда денгизчилар куркага ўхшаган катта ва семиз қушларнинг улкан галасини кўриб қоладилар.
Бу қушлардан росмана қанотлар ўсиб чиқмаган эди ва уча олмасди. Унинг сайроғи ғозчанинг сайроғига ўхшаган. Улар ўтдан қилинган уясига биттадан тухум қўйган. Катта қушнинг оғирлиги 20 килограмм тош босган.
Кушнинг зоҳиран кам ҳаракатчанлиги, шунингдек, синчковлиги ва ишонувчанлиги ўзига лақаб орттирди. Денгизчилар уларни додо деб аташди. Портгуалча doudo сўзи содда, дўлвар, айтилган гапга тез ишонувчи маъноларини беради.
Денгизчилар тез орада дронтнинг гўшти жуда мазали эканини билиб қолишди. Натижада Маврикийга келган кемалар трюмларини тўлдириб, бу қушнинг тозаланган гўштини олиб кетадиган бўлишди.
Дронтлар мустамлакачилар ўзлари билан олиб келган каламуш ва итлардан ҳам талафот кўра бошлади, келгинди жониворлар уларнинг полапони ва тухумларини еб қўярди. Бу ҳам етмагандай, оролга XVII асрнинг охирларида олиб келинган чўчқалар дронтларнинг ҳақиқий душманига айланди. Улар бу қушларнинг 100 йил кейин бутунлай қирилиб кетишига олиб келди.
XVIII асрнинг охирларига келиб ақалли биронта ҳам дронт қолмади. Уларнинг фақат расмлари, скелети ва тулуми қолган, холос.