Булбул ҳақида шеър ёзмаган шоир йўқ ҳисоби. Унинг сайроғи энг чиройли ҳисобланади ва бу сайроқни ҳеч ким кўнгилдагидек иншо этган эмас. Айтганча, илк бор бунга қадим юнон драматурги Аристофан уриниб кўрган эди!
Шоирлар тавсифига ишонадиган бўлсак, булбул фақат кечаси ва йил бўйи сайрайди. Афсуски, бундай эмас. Булбул учиб юрувчи қушлар сирасига киради ва Англияда, масалан, унинг сайроғини апрелнинг ўрталаридан июннинг ўрталаригача эшитиш мумкин. Булбул Ирландия, Уэльс ва Шотландияда учмайди. Булбуллар Европа қитъасининг жанубий қисмида яшайди ва Эрон, Саудия Арабистони, Эфиопия, Жазоир ва Ғарбий Африкадаги Гана ҳудудларигача етиб боради.
Булбулнинг фақат эркаклари сайрайди. Унинг хиргойиси шу яқиндаги қайси бир новдада сассиз ўтирган ўз жуфтига мулозаматини ифодалайди. Булбул сайроғини кундузи ҳам, кечаси ҳам эшитиш мумкин, аммо уларнинг овози бошқа қушлар сайроғи орасида эшитилмайди.
Булбул эркаги макиёни полапонларини очиб бўлгунга қадар сайрайди. Бу пайт у душманлари эътиборига тушмаслик учун сайрамайди. У доимо эҳтиёткорлик билан овоз чиқариб, жуфтига атроф сокин, осойишталиги ёки хавф ҳақида хабар бериб туради.
Гарчи булбул жуда чиройли сайраса-да, унинг туллаши жуда хунук кечади. Эркаги ва макиёнларини бир-биридан ажратиш мушкул: уларнинг елкаси пушти-қизил, томоғи кулранг бўлади.
Булбулнинг уяси анча ғалатироқ тикланади. У ё ерда ёки унчалик баланд бўлмаган жойга қурилади. Уясининг ташқи томони тик қўйилган барглар билан ўралади. Уянинг ўртаси косасимон чуқурликда бўлиб, ўсимлик илдизлари толалари жуда тартиб билан тўшалади. У жуда омонат қурилади, сал тегинса қулаб кетади. Унда тўрт-олтита тўқ жигарранг тухумлар бўлади.